Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистонда латвиялик етакчи экспертлар иштирокида семинарлар бўлиб ўтади

 2018-02-24 20:12:28    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар қилганимиздек, Фарғона вилояти ҳокимлиги делегацияси Латвия Республикасида бўлиб ўтган “Балт-Тур” халқаро ярмаркасида иштирок этиб келган эди. Ташриф давомида ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар, меморандумлар имзоланган бўлиб, ҳозирда ушбу учрашув натижалари бўйича ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилмоқда.

2018 йилнинг 27 февралидан 1 мартигача Тошкент ва Фарғонада қишлоқ хўжалик  соҳасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш масалалари бўйича латвиялик етакчи экспертлар Ўзбекистон Республикаси аграр комплекс мутахассислари, олий таълим муассасаларининг қишлоқ хўжалиги йўналиши талабалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилади. Семинар “Аграр комплекс корхоналарида  GLOBALGAP халқаро стандартлари, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини назорат қилишни таъминлаш бўйича махсус лабораториялар ташкил қилиш ва фаолият кўрсатиш масалалари” мавзусида бўлиб ўтади.

Семинарда латвиялик экспертлар – Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, жониворлар ва атроф-муҳит саломатлиги “ВIОR” Институти директори жаноб Айварс Берзиньш ва “Мусмаюдарзени” кооператив жамияти бошқаруви раиси Эдите Страздиня хоним қатнашадилар, Улар ўзбек ҳамкасблари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар хил турларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги Латвиянинг энг яхши, етакчи корхоналаридаги кўп йиллик илғор амалий тажриба, улардаги самарали методлар ҳақида ўртоқлашадилар.

Бўлажак семинарлар 2015 йилдаёқ аграр секторда йўлга қўйилган Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги амалиётнинг давоми бўлиб, бу соҳада Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо потенциалини янада ривожлантириш мақсадида  икки томонлама ўзаро фойдали  ҳамкорликни фаоллаштиришга  қаратилган ҳамда бу  Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида айниқса долзарб. Семинарлар оммавий дипломатиянинг кенг дастурий қисми бўлиб, жорий йилда нишонланаётган Латвия Республикаси мустақиллигининг 100 йиллиги доирасида нишонланади.

Латвия экспертларининг ташрифи ва улар томонидан ўтказиладиган семинарлар Тошкент Қишлоқ хўжалиги Университети ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлиги USAID ва Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси билан яқин ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳридаги семинар 27 февраль куни соат 10.00дан 17.00.гача  бўлиб ўтади. Фарғонадаги қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик билан шуғулланувчилар учун семинар ва консультациялар 28 февраль ва 1 мартга режалаштирилган. Тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги секторининг мутахассисларининг кенг оммасига мўлжалланган. Мазкур семинарларда иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчаси тадбирларни ўтказиш бўйича масъул шахсларга мурожаат қилишлари мумкин:


Тошкент давлат аграр университети

Халқаро бўлим: Санжар Адилов

Эл.почта: adilovs@hotmail.com

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Абдурахмонов Мухсинхужа Турсунхужаевич

Эл.манзил: m.abduraxmonov@ferghana.uz

Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси

Тошкент шаҳри, Лашкарбеги кўчаси, 16 А уй.

Тел.: +998712372215

Факс: +998711207036

Эл.почта: embassy.uzbekistan@mfa.gov.lv

Веб-саҳифа: www.latvia.uzwww.mfa.gov.lv