Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди

×

 2018-02-25 14:25:29    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг ҳукумат аъзолари, тегишли вазирлик, қўмита раҳбарлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик янги босқичга чиқаётганини алоҳида таъкидлади. 

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган. Икки давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор халқларимиз туб манфаатларига хизмат қилмоқда. Икки томонлама ҳамкорликнинг барча комплекс масалаларини яхшилаш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда. 

Бугунги кунда товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхона ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қилган саноат кўргазмалари ва бизнес форумлар ўтказилди ва бу ишлар давом этмоқда. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда. 

Мазкур комиссиянинг мажлиси амалий руҳда бўлиб ўтди. Унда кўплаб масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари томонидан бир қатор ҳужжатлар тайёрланди. 

Учрашув якунлари бўйича қўшма баённома имзоланди. 


М. Сулаймонов ЎзА 

манба: ЎзА
фото: kun.uz