Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Кенг имкониятлар майдони

×

 2018-03-15 18:47:37    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонадаги қулай инвестицион муҳит, иқтисодий зонада инвесторларга яратиладиган шароит ва имкониятлар вилоятимизда икки кун меҳмон бўлган кореялик ишбилармонлар эътиборини тортди.

Ишлаб чиқаришнинг турли йўналишлари бўйича имзоланган шартнома, меморандумлар, ўртага ташланган таклифлар, яхши ташаббуслар буни кўрсатиб турибди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабулида бўлган Чанг Кён Ким раҳбарлигидаги делегация аъзолари дўстона алоқалар ва самимий қабул учун вилоят раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Масъул шахс сифатида Фарғонада эркин иқтисодий зона очилганлиги ҳақида кореялик бизнесменларга эълонлар бериб, инвестор, тадбиркорларга алоҳида тарғибот қилдик, – дейди “Еvergreen Motors Group” компанияси президенти, делегация раҳбари   Чанг Кён Ким. – Бу ҳақда хабар топган, тадбиркорлик ишларини амалга оширишга умид қилган юздан ортиқ бизнесменлар катта қизиқиш билан инвестиция киритиш учун  Фарғонага келдилар. Ўзимиз эса Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен таклиф ва тавсиялари билан Қўқонда “Hyundai” автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик.

Вилоят ҳокимлигида кореялик тадбиркорларга “FERGANA CITY” халқаро бизнес марказидан ўрин олган мактаб, болалар боғчаси, маҳалла гузари, котедж, кўп қаватли турар жойлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, истироҳат боғининг лойиҳалари тўғрисида маълумотлар берилди. Делегация аъзолари киритилиши лозим бўлган инвестициялар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Шу ўринда Фарғона шаҳрида рентген аппаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Листен Фергана” Ўзбек-Корея қўшма корхонаси ташкил қилиниб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари бошланганлигини таъкидлаш ўринли.

Вилоятимизда Корея тажрибаси асосида мактабгача таълим муассасалари очилади. Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда қўшимча равишда ер майдонлари ва бино иншоотлари ажратилиши белгиланган.

Кореяликларга янги туризм объектлари, меҳмонхона, транспорт-логистика марказлари ва янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча сармоялар киритиш таклиф қилинди.

Мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси сифатида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши Фарғонани янада ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш шароитини яратишда жуда муҳимдир.


Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.