Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳаммамиз учун муҳим вазифа

×

 2018-03-15 19:49:35    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 1 март – 1 апрель кунлари вилоятимизда “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда

 Вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 февраль кунги фармойиши асосида ўтказилаётган кенг кўламли тадбирлар доирасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳамюртларимизнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Бу борада алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини яхшилаш учун вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, вилоят давлат солиқ ва халқ таълими  бошқармалари, “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бошқармаси, “Ватанпарвар”ташкилоти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, олий ва ўрта махсус таълим тизими масъул ходимлари жалб этиляпти. Ҳудудларда юзма-юз мулоқотлар, рейд тадбирлари ўтказишдан олдин хизмат олди йўриқномалари ташкил этилиб, қўпол муомалада бўлмаслик, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этилиши юзасидан зарурий кўрсатмалар бериляпти.

- Ойлик доирасида жорий йилнинг 3 март куни Фарғона шаҳрида 50 та йўналиш белгиланиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ҳамда автотранспорт воситалари ва пиёдалар гавжум бўладиган марказий кўчаларда суҳбатлар уюштирилди, мавзуга оид маърузалар тингланди,-дейди вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-отряд, 3-сафарбарлик гуруҳи йўл патрул хизмати инспектори Мирзоҳид Мамажонов. – Шунингдек, шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари, ҳайдовчилар тайёрлашга ихтисослашган ўқув курслари тингловчиларига соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар хусусида тушунчалар берилди.

Шу кунги рейд тадбирларида 805 та йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, 467 нафар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари жарима майдонига олиб кирилди. Шундан 131 та ҳолатда қўпол қоидабузарлик, 62 та ҳолатда хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 58 та ҳолатда одам ташиш қоидасини бузиш, 8 та вазиятда маст ҳолда транспорт бошқариш ҳамда кўплаб бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” давом этмоқда.

Б.МАДИЁРОВ.

Суратни Ш.ҚОРАБОЕВ олган.