Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Бугуннинг мавзуси: Шахсий жавобгарлик, масъулият ва дахлдорлик

 2018-04-05 10:33:10    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятдаги ҳар бир фермер хўжалиги, томорқа ва деҳқон хўжалиги эгалари бу борадаги муҳим вазифаларини теран англаб етмоғи зарур,

  Айни кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад ҳар бир ҳамюртимизни ўз ҳаётидан рози бўлишига эришиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳудудлар ободлигини таъминлашга қаратилгани билан эътиборга сазовордир. Бу эса “Одамлар ислоҳотлар самарасини узоқ келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаёти, оиласи мисолида кўриши керак” деган эзгу ташаббусни рўёбга чиқаришни назарда тутади.

Бундай қамрови кенг ўзгаришларни ҳаётга татбиқ этиш, энг аввало, одамларнинг ҳаётга бўлган муносабати, тафаккур тарзини ўзгартиришни тақозо этади. Ҳар бир оила тадбиркор бўлиши керак, деган эзгу мақсад замирида ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш жараёнида фаоллик ва фидойилик кўрсатишига эришишдан иборатдир. Шу боис ҳар бир оиланинг ўз тадбикорлигини йўлга қўйиши, томорқа ва деҳқон хўжаликларидан самарали фойдаланиши муҳим аҳамиятга эга. Бугун деҳқон бўлсанг, билимли бўл! – деган ҳаётий ақидага қатъий амал қилган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқа ер эгалари ўз ишига замонавий мезонлар асосида ёндошиб, фаолиятига инновацион ғоя ва технологияларини кенг жорий этиши зарур.         

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 март кунги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалиётда фойдаланиш учун Фарғона вилояти ҳокимлигининг Йўриқномаси ишлаб чиқилди. Фарғона вилояти бўйича деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ерларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида шаҳар-туманларда доимий ишловчи 194 та штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Шаҳар ва туманлардаги тўртта сектор бўйича ташкил қилинган ишчи гуруҳларига қарийб 2300 нафар малакали мутахассислар жалб этилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 23 март куни ўтказилган селектор йиғилишида ҳам фермер ва деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқа ер эгаларининг фаолияти танқид ва таҳлил руҳида ўрганилиб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган муҳим устувор вазифалар белгиланди. Шу асосда 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ғалла ҳосилдорлигини ошириш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш учун Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев ва қўмиталар раислари, сенаторлар бошчилигида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, хусусан, Фарғона вилоятида ҳам бу борадаги илғор тажрибалар, ютуқ ва муаммолар жиддий ўрганиляпти. Юзма-юз мулоқотлар жараёнида билдирилган амалий таклиф, муаммоли масалалар тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, ҳудудий “Йўл хариталари” га киритиляпти, амалий тавсиялар бериляпти.

Таъкидлаш жоизки, бевосита вилоят ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши билан олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунга қадар вилоят миқёсида томорқасидан тўлиқ фойдаланмаётган 7572 та хонадон эгаларига биринчи марта огоҳлантириш хатлари билан мурожаат қилинди,-дейди Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Фурқат Ашуров. – Ўз навбатида томорқасига экспортбоп экин турларини жойлаштириш бўйича кўмак сўраган 41,5 мингдан зиёдроқ хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят бўйича хатлов натижасига кўра 622 минг 924 та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг 41 минг 39 гектар экин майдонларида туман ҳамда шаҳар ҳокимларининг қарорларига асосан 2018 йил ҳосили учун турли экинлар жойлаштирилди. Экинларнинг жойлашувидан келиб чиқиб етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг оила эҳтиёжи, ички бозор ва экспортга етказиб бериш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда вилоятдаги 191 минг 567 та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг 11 минг 268 гектар майдонида етиштирилган тўқсонбости экинлари ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, салкам 14 минг гектар майдонда эртаки экин экилиши режалаштирилган 247 мингдан ортиқ хонадонларда экинлар тўлиқ экилган ва бугунги кунда дастлабки ҳосилни йиғиштириб олишга киришилди. Куз ва баҳор мавсумида вилоят миқёсида 9500 та деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида 2 сотихли арзон технологияли иссиқхоналар барпо этилиши режасининг баҳорга мўлжаллангани 82,7 фоизга қуриб битказилиб, тўлиқ экин экилиши таъминланди.

Айни кунларда 321 мингдан кўпроқ аҳоли томорқаларининг 29 минг 771 гектар ер майдонида ўртаки экинлар экиш учун ер тайёрлаш ишлари сифатли бажариляпти. Бунинг учун уларга уруғлик ва кўчатларни етказиб бериш режаси ишлаб чиқилиб, академик М. Мирзаев номли илмий-тадқиқиот институтининг Фарғона филиали ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи экспортёрлар томонидан тизимли асосда етказиб берилмоқда.

Қувасой шаҳри ва 14 та туманда “Томорқачи хизмат” МЧЖлари тузиш бўйича тадбиркорлар ўртасида танлов ўтказилиб, масъулияти чекланган жамиятларини ташкил этиш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раисининг ўринбосари Толибжон Мадумаров бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари ушбу соҳада Риштон туманида олиб борилаётган ишлар билан батафсил танишишди. Туманнинг Узункўча, Бўстон МФЙлари аҳолиси билан самимий суҳбатлар ўтказиб, томорқадан фойдаланиш борасидаги ибратли тажрибалари эътироф этилди. Узункўча МФЙнинг Мезон кўчаси, 28-уйида истиқомат қилувчи Мамашариф Умаровлар оиласида 6 сотихли иссиқхона барпо этилган. Бир йилда ердан ўртача уч маротаба ҳосил оладиган оила аъзолари биргина баҳорги экинлар – бодринг, помидор ва аччиқ қалампирдан ўртача 25 миллион сўм даромад олишни режалаштиришяпти. Умуман олганда, ҳудуддаги 840 та хонадонда яшовчи 4,5 минг аҳолининг 95 фоизи томорқадан самарали фойдаланиб келмоқда.

Шу куни мазкур маҳаллалар аҳолиси ва янги ташкил этилган “Риштон томорқа хизмати” МЧЖ ўртасида уруғ етказиб беришдан тортиб, маҳсулотни ички бозорга сотиш ва экспортга йўналтиришгача бўлган барча жараёнларга кўмаклашиш бўйича ҳамкорлик келишувларига эришилди. “Риштон томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Ботиржон Ориповнинг қайд этишича, қисқа вақт ичида 1000 тоннали замонавий музлатгичли омборхона қуриб битказилди. Аҳолига кўчатлар етказиб бериш учун бир неча иссиқхоналар барпо этилди. Уйма-уй юриб хизмат кўрсатиш мақсадида бир неча янги техникалар сотиб олиняпти. Консерва, мева қуритиш ва қадоқлаш цехларини бунёд этиш режалаштириляпти. Айни кунларда томорқа эгалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича тижорат банклари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Туман аҳолиси тасарруфида 65 минг гектар томорқа ери мавжуд,-дея суҳбатимизни давом эттиради халқ депутатлари
Риштон туман Кенгаши депутати Зокиржон Зоҳидов. – Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда. Мисол учун, Бўстон МФЙда ўз фаолиятини бошлаган “Бўстон-1” деҳқон хўжалиги қаровсиз, ташландиқ бўлиб ётган 1 гектар ерда замонавий иссиқхоналар, мевали боғ ташкил этди. Ташаббускор тадбиркор Нўъмонжон Рўзибоевга 200 миллион сўм имтиёзли банк кредити ажратилиб, 20 дан ортиқ муқим иш ўрни яратилди. Шу кунларда замонавий инновацион технологиялар кенг жорий этилган иссиқхоналарда пишган биринчи ҳосил харидорларга етказиб берилмоқда.

Риштон туманида олиб борилган ўрганишлар жараёнида бир неча фермерлар билан ғалла мавсумининг муҳим юмушлари борасида ҳам суҳбатлар уюштирилиб, агротехник тадбирларни сифатли бажариш ва ҳосилдорлик салмоғини ошириш юзасидан керакли тавсиялар берилди.                                                

 

Ботир МАДИЁРОВ,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.