Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Сифатли ва тезкор давлат хизматлари кўрсатиш – олий мақсадимиз

 2018-04-05 10:43:09    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда.Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.

2003 йилдан буён шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари тадбиркорларга хизмат кўрсатиб келган бўлса, 2016 йил 1 январдан бошлаб инспекциялар негизида тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилди.

2017 йил 1 февралдан “Ягона дарча” марказлари шаҳар, туман ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантиришда вертикал бошқарувни шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш имконини берди. Натижада “Ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 33 тагача ошди.

2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши эса ушбу соҳани янада ривожлантиришда юксак аҳамият касб этди.

Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши шубҳасиз, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни янги сифат босқичига кўтаришга, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ  этишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Фармон қабул қилингунга қадар “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш  имкониятидан фақат тадбиркорлик субъектларигина фойдаланган бўлсалар, эндиликда Давлат хизматлари марказлари томонидан  юридик ҳамда жисмоний шахсларга мазкур тамойил бўйича сифатли хизматлар кўрсатилмоқда. Давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра зарур ҳужжатлар ва ахборотларни тегишли тузилмалардан мустақил равишда олиниши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентларни тасдиқлаш, давлат хизматларини,  шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали “мобил давлат хизматлари” кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, “Ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали  жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган 58 турдаги давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги, вилоятларда агентликнинг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳарларда эса Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори эса Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳарларда ташкил этилган Давлат хизматлари марказлари фаолиятларини юритиш учун ҳуқуқий асос бўлди.

Ушбу қарор билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Вилоятимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш, аҳолига ҳамда юридик шахсларга сифатли давлат хизматлари кўрсатиш имконини берувчи ҳуқуқий ва бошқа барча зарур шарт-шароитлар, жумладан малакали кадрлар заҳираси, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ҳамда жойларга чиқиб мобиль хизматлар кўрсатиш учун транспорт воситаларининг мавжудлиги “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилининг амалда бажарилишига мустаҳкам замин яратади.

 

Р.БОЙҚЎЗИЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги

вилоят бошқармаси бошлиғи.

А.АБДУКАРИМОВ,

Қўштепа туман давлат хизматлари

маркази директори