Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 168 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида Шоҳимардонга саёҳат

×

 2018-05-10 09:40:17    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси ва "Фарғона водий сайёҳ" турагентлиги ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва велоспорт федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган веломарафонда 28 нафар фахрийлар ва ёшлар Фарғона-Водил-Қадамжой-Шоҳимардон йўналиши бўйлаб велосипедда саёҳатга жўнаб кетишди. (эслатиб ўтамиз, саёҳатчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда, узоқ сафарга тайёргарлик кўриш учун Фарғона-Риштон йўналиши бўйлаб кичик велотурлар уюштирилган эди.

Сафар Хотира ва қадрлаш кунига, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалаба кунининг 73 йиллигига бағишланди. Велосипед марафонининг бошланғич нуқтаси Фарғонадаги мотамсаро она  ҳайкали бўлиб, у ерда ҳайкал пойига тантанали гулчамбар қўйиш маросими  бўлиб ўтди.

Марафончилар дастлаб Водил қишлоғидаги "Чинор таги" маданият ва дам олиш масканига ташриф  буюришди. Сўнгра улар Қирғизистоннинг Қадамжой тумани маҳаллий ҳокимияти вакиллари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Шоҳимардонда "Оқ қия" чегара постини кесиб ўтиб, фахрийлар "Шоҳимардон" экотуризм марказига бордилар ва бу ерда улар икки ўринли турар жой ва зарур шароитлар билан таъминландилар.

Велосипедчилар учун Шоҳимардон қишлоғи бўйлаб маҳаллий музей экскурсияси уюштирилди. Жумладан, халқимизда Ҳазрати-Али мақбараси дея аталувчи зиёратгоҳга, "Арча Мозор" мажмуасига ва мазкур ҳудуддаги бронза даври ёдгорликлари ҳамда Оқ сув дарёси қирғоғи бўйлаб сайр қилишди.

Экотуризм йўналиши бўйлаб мавсумнинг бошланиши, минтақанинг спорт туризми каби янги йўналиши билан бирга, барча ўзбекистонликлар ва чет элликлар учун "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида экскурсиялар ташкил этишга ундайди.