Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 251 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Мавсумнинг энг масъулиятли палласи

×

 2018-05-21 16:24:45    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда вилоятимизда жорий йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Бу борада вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида барча шаҳар-туманларда мавсумнинг барча иштирокчилари билан юзма-юз мулоқотлар, амалий семинарлар ўтказиляпти.

Шу йилнинг 17 май куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Қўқон ҳудуди туманларида ғалла  мавсуми қатнашчилари билан учрашувлари бўлиб ўтди.

-  Меҳнатлар самараси кўринадиган кунларга яқин қолди. Элимизнинг ризқ-насибаси бўлган ғаллани ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш энг машаққатли, катта масъулият талаб қиладиган юмуш, – деди вилоят раҳбари Учкўприк туманидаги “Саланг техника сервис” МЧЖда таҳлил ва танқид руҳида ташкил этилган амалий семинарда. – Шу боис иштирокчиларга муносиб шарт-шароит яратиш, уларнинг билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида мавсум давомида барча ҳудудларда уч маротаба шу каби амалий семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги ғалла мавсумида вилоятимизда 324 та ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилди. Вилоятимизнинг 111 минг гектардан зиёд майдонида етиштирилган ғаллани белгиланган муддатда ўриб олиш учун 324 та комбайнлар фаолият кўрсатади. Бу техникаларнинг 113 таси Кейс, Нью-Холланд, 211 таси эса Клаас-Доминатор-130 русумли замонавий ҳамда юқори унумли комбайнлар ҳисобланади. Шу билан бирга мавсум мобайнида отрядларга 1710 та техника воситалари, 1740 та дон ташийдиган юк автомобиллари, 165 та кўчма устахоналар ҳамда 115 та ёқилғи ташиш воситалари бириктирилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар бир отряд раҳбари ва отряд раҳбари ўринбосари 1,5 миллион сўм, комбайн ҳайдовчилари 1 миллион сўмдан нақд пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Мавсумни беталофот ўтказиш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, озиқ-овқат, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари таъминоти, техника, ёнғин хавфсизлиги ҳамда ҳар қандай кўринишдаги қонунга хилоф хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Айни кунларда барча ҳудудларда вилоят ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда тегишли бошқарма ва бўлимлар раҳбарлари иштирокида ғалла мавсумини беталофот ўтказишга бағишланган амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда.

 

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.