Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Обод қишлоқ” дастури: Барханлар бағридаги бўстонлар

×

 2018-05-21 17:12:38    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Марказий Фарғона – вилоятимизнинг уриб турган юраги. Бугун Ёзёвон чўлларида чинакам маънода инсон қўли билан мўъжизалар яратилмоқда, гул унмоқда, ҳаёт қайнамоқда.

Истиқлол йилларида Ёзёвон барханлар бағрида битган гулистонга айланди. Ва бу фидойи элнинг меҳнати мустақиллик йилларида чинакам қадр топди.

Айниқса, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга табиқ этилган “Обод қишлоқ” Дастури туфайли туманда олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар янада қизғин тус олди. Дастур доирасида жорий йилда Қатортол ва Қоратепа қишлоқларида бунёдкорлик ва ободлик юмушлари адо этилади.

“Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳозирда 1885 нафар аҳоли 502 та оилада истиқомат қилади. Йиғинга етиб келганимизда қизғин иш устидан чиқдик. Маҳалла биносининг замонавий архитектура талаблари асосида қайта реконструкция қилинаётгани, ободонлаштириш жараёни тобора кенгайиб бораётгани, коммунал тизимда  бўлаётган сезиларли ўзгаришлар диққатимизни тортди. Бу амалий ишлар ҳақида бизга батафсил маълумот берар экан, туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Акмалжон Раҳмонов қуйидагиларни қўшимча қилди:

– “Қатортол” МФЙнинг умумий майдони 13,1 минг кв. метрни ташкил этади. Бу ерда 22 та кам таъминланган оилалар, 1 тадан мактаб ва мактабгача таълим муассасаси бор. Шулардан келиб чиқиб эҳтиёжманд оилаларга 600 дона шифер материаллари хонадон томини янгилаш учун етказиб берилди. Ҳудудда жиддий муаммолардан бири йўл масаласи эди. Бу борада имкониятлар ишга солиниб, мавжуд 1,4 километрлик ички автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун 102 миллион сўм ажратилди. Ҳар икки таълим масканларини жорий таъмирлаш учун 100 миллион сўмдан маблағ йўналтирилмоқда.

Дарҳақиқат, маҳаллада меҳнат қилаётган йўлсозлар ишидан аҳоли жуда миннатдор. Электр энергияси тизимини тубдан яхшилаш борасида ҳам ана шундай натижаларга гувоҳ бўлдик. Масалан, ҳудуддаги 7 та трансформатор ва 1,5 километр узатиш тармоқлари таъмирланди. Бу ишлар учун 129 миллион сўм сарфланаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Аҳолининг ўринли эътирозларидан яна бири ичимлик суви масаласи эди. Қатортолликлар учун энди бу муаммолар ижобий ечим топаётир. Чунки қисқа фурсатда 2,7 километр тоза ичимлик суви тармоғи қурилмоқда, 3 та сув минораси таъмирланяпти. Шу ва бошқа ишларга 524 миллион сўм сармоя ажратилган. Табиий газ тармоғида ҳам бир қатор самарали натижаларни кузатиш мумкин. Жумладан, 6,3 километр газ тармоғи демонтаж қилинди. Шунингдек, 152 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилиши кўзда тутилган.

Албатта, қатортолликларга бир четда туриб томоша қилиш кайфияти бегона. Шу сабабли ҳам тадбиркорлардан тортиб ёшларгача ташаббус кўрсатмоқда. Кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш каби ишлар халқимизнинг эзгу анъанаси – ҳашар асосида ташкил этиляпти.

“Қоратепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ободлик ташаббуслари ҳам Қатортолдан сира қолишмайди. Аввало, 100 миллион сўм маблағ сарфланган, кўркам ва янги қиёфага эга бўлган йиғин биноси ҳадемай фойдаланишга топширилади. Маҳалла биноси олдида ишбилармон тадбиркорлар томонидан ташкил этилган савдо мажмуалари сони тобора ортаётгани ҳам эътирофга лойиқ. Ўз қишлоғини обод қилишга астойдил бел боғлаган ҳудуд аҳолиси ҳар бир эзгу юмушга “лаббай”, деб жавоб бермоқда.

Оқшомларнинг файзи албатта, кўчаларнинг нурафшонлиги билан боғлиқ. Мазкур ҳудудда Дастур асосида 2,9 миллион сўмлик 200 дона диод лампалари ўрнатилиши режалаштирилган. 13 километрлик гулзорлар эса эрта-индин кўзларни қувнатади.

Қоратепада ҳам коммунал соҳадаги ўзгаришларни қайд этишга чоғландик. Хусусан, 452 миллион сўм эвазига электр тармоғидаги масалалар ҳал этилади. Ичимлик суви таъминоти  ва канализация тозалаш иншоотлари учун эса 483,5 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ерда ҳам 6,3 километр табиий газ тармоғи демонтаж қилиниб, 152 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади.

Ички автомобил йўлларининг 3,2 километри жорий таъмирланяпти. Бунга эса 178 миллион сўм сарфланади. Бу каби чора-тадбирлар туфайли 3806 нафар аҳоли истиқомат қилаётган қишлоқ аҳлининг эртанги кунга бўлган ишончи янада юксалмоқда.

Ёзёвонда “Обод қишлоқ” Дастурига ҳамоҳанг тарзда хайрли ишлар бошқа ҳудудларда ҳам кенг қулоч ёзмоқда. Биргина туманнинг “Янги массив” кўчасидаги кўп қаватли уйларни бутунлай янги кўринишга эга бўлгани бу ерда истиқомат қилувчи ёзёвонликларнинг кўнглини кўтармоқда. Ушбу даҳадаги 19 та уйнинг том қисми тўлиқ таъмирланди. Кўп қаватли хонадонларнинг ички ва ташқи йўллари асфальтлаштирилди. Болалар майдончаси, кичик спорт ўйингоҳлари, хонадон бекалари учун тандирхоналар, дам олиш айвончалари тобора обод бўлаётган ҳудудга ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Катта миқёсдаги ободлик ва қурилиш ишлари учун давлат ҳисобидан 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарф этилди.

Юқоридаги ишларнинг барчаси ёзёвонликлар учун муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилгандир. Ҳали туманда бошқа қишлоқлар ҳам Қатортол ва Қоратепа каби ободлик сари юз тутади. Президент эътибори, давлат маблағи, ташаббускор ва фидойи инсонларнинг ҳаракати ва албатта, ёзёвонликларнинг меҳнатсеварлиги, яратувчанлиги билан бир вақтлар барханлар бағрида кўз очган бўстон янада гулистон бўлади.

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА,

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.