Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 256 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Сўхда сел оқибатларини баратараф этиш ишлари давом этмоқда

 2018-05-23 15:13:28    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёмғир ёғса экин-тикин мўл бўлади деб ҳамма қувонади. Аммо ёғингарчилик ҳаддан ортиб жала қуйсаю, бу инсонга талафот етказадиган бўлса, бундан ёмони йўқ. Халқимиз бежиз “ўт балосидан, сув балосидан сақла” деб дуо қилмайди. Жорий йилнинг 18 май куни вилоятимизнинг тоғли Сўх туманига қарашли Тул, Қалъача, Ғазнов МФЙлари ҳудудида қаттиқ жала ёмғири ёғиши натижасида сел оқимлари юзага келди. Сўхдаги ва  республикамизнинг бошқа ҳудудларида рўй берган сув тошқинлари ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳам маълумотлар пайдо бўлди.  

Сел оқибатида Ғазнов қишлоғи аҳолисидан 50 дан ортиқ хонадон ва 184 та томорқага зарар етган ва юқоридаги қишлоқлар жойлашган ҳудудда 4H-872 автомобиль йўли 280 м/куб шағал ва лойқа билан қопланган. Шунингдек, Селфурда кўчасининг 1 км қисмига 20 см қалинликда, Тошмозор кўчасининг 150 метр қисмига 10 см қалинликда шағал тушиб қолган. Аҳолининг ризқи бўлган ғалла, пиёз ва бошқа полиз, қишлоқ хўжалик экинлари экилган жами 14 гектар майдонга жиддий зарар етган.

Сўх туманидаги ушбу сел оқибатларини бартараф этиш учун зудлик билан вилоят ҳокими, фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, божхона бошқармаси бошлиғи, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, “Автойўл” бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида 5 та тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли йўналишлар бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 19 май куни сел туфайли жабр кўрган сўхликлар хонадонлари учун 250 қоп ун, 2500 литр ўсимлик мойи, 250 миллион сўм пул маблағи, шунингдек, дори-дармон воситалари, идишлар жамланмалари, кўрпа-тўшак каби буюмлар ажратилиб,  белгиланган тартибда тарқатилди, биринчи навбатда, қишлоқлар аҳолисига бирламчи тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Туманда тезкорлик билан ҳашарчилар отрядлари ташкилланиб, 1500 нафардан ортиқ кўнгиллилар томонидан шағал ва лойқаларни тозалаш ишлари йўлга қўйилди, 50 дан ортиқ техника воситалари жалб қилиниб, узлуксиз иш ташкил қилинди.  Ҳозирда ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир хонадонга бирма-бир кириб, сел оқибатларини тўлиқ бартараф этиш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш юзасидан Сўх тумани ҳокимлигидан 22 май кунигача бажарилган ишлар бўйича олинган маълумотга кўра, “Султон-Маҳмуд зиёратгоҳи”, маҳалла қабристони, Тошмозор, Ғазнавий, Селдаҳа кўчаларида яшовчи  фуқаролар хонадонларида тозалаш ишлари олиб борилган. Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан 123 та хонадонга кирилиб, 685 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилган ҳамда 21 та бемор аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Туман ДСЭНМ томонидан Ғазнов МФЙ ҳудудидаги Тошмозор кўчасидаги айрим хонадонлар ва 21-умумтаълим мактабида дезинфекция ишлари олиб борилди. Мактабнинг 20 метр девори қайта қурилиб, 100 метр йўлак ва 200 метр ертўлалар тозаланди. 19-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам ишчилар томонидан лойқалардан тозалаш ишлари олиб борилди. “Сувоқова” ДУК туман филиали ходимлари ушбу маҳалладаги яроқсиз 4 та сув қувурини тозалаб, таъмирлаб, аҳолини ичимлик суви билан таъминладилар. Туман ирригация бўлими ишчилари томонидан эса Ғазнобга Қалъача сел йўли устидан ўтказилган ариқ қирғоғида мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.

Ғазнов, Тул автомобиль йўлида 4 км оралиқда тозалаш, таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 30 метр ариқ ковланди, маҳалла қабристони супуриб-сидирилди. Оқибатда Ғазновда 80 метр ариқ, 120 метр кўча лойдан тозаланди. Ғазновда сел туфайли шикаст етган электр линиясини тиклаш учун бетон ва ёғоч таянчлар ўрнатилиб, 400 метр 0,4 квтли электр ҳаво линияси бошқатдан тортилди, аҳоли электр энергияси билан таъминланди. Сўхгаз корхонаси томонидан аҳоли хонадонларига 70 дона суюлтирилган газ баллони етказиб берилди. Ғазнавий кўчасида 23 та хонадон кўча деворлари таъмирлаб берилди.

Бу ишларда имом-хатиблар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари ишларга бош-қош бўлдилар. Улар раҳбарлигида Ғазновда қўл кучи билан 430 метр кўча бўйидаги ариқлар тозаланди. Ҳозирги кунда сел оқибатларини тугатиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Гулбаҳор Саидғаниева