Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ватан ободлиги, юрт фаровонлиги энг олий мақсад

×

 2018-05-25 18:45:54    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти Олтиариқ туманида “Обод қишлоқ” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. "Полосон", "Қапчуғай" ҳамда "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинларида бугун қурилиш таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари авжида. 
 
Айни пайтда учта маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8 минг 502 оилада қарийб 30 мингга яқин аҳоли яшайди. Тинчлик ва Қапчуғай маҳалласида 43 кўп қаватли уйлар бор. 

Қапчуғайдан бошланган кенг қамровли ободонлаштириш ишлари доирасида 38 таъмирга муҳтож хонадонлар ҳамда 20 кўп қаватли уйларда 530 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Янгитдан ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 1 та сув минораси таъмирланди ва 1 та янги сув насоси ўрнатилди. Пиёдалар йўлаклари барпо этилиб, уйларнинг кириш йўлакларига асфальт ётқизиш, 7 замонавий автобус бекатлари қуриш, йўл четига махсус тўсиқлар ўрнатиш, сув устидан ўтган кўприклар ҳимоя тўсиқларини янгилаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

Қапчуғайда давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида 200 ўринли мактабгача таълим муассасаси бунёд этилмоқда. Миллий менталитетимизга монанд равишда қурилган тандирхоналар, санитария-гигиена тармоқлари ҳудуд аҳлининг ҳаётга муносабатини ўзгартирди. Дастур ижросига қадар томидан чакки ўтадиган алмисоқдан қолган уйлар, ноқонуний, қўлбола тикланган қўшимча иморатлар, ичимлик суви сингари муаммолар мазкур кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг ночор турмуш тарзидан далолат берар эди. 



5.JPG 


16.JPG
– Эзгу ташаббуслар бошлангандан буён ўтган вақт мобайнида Полосонда 42, Тинчлик маҳалласида 14 аҳоли хонадонлари ҳамда 21 кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишларига 650 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди, – дейди Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов. – Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 117,4 миллион сўм маблағ эвазига ёғоч таянчлар бетон таянчларга алмаштирилди. Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Олтиариқ туманлараро участкаси томонидан юқори ва ўрта босимли газ қувурлари, ундаги қурилмалар ва жиҳозлар таъмирланди. Оқова сув тармоқлари тозаланди ва янгитдан ётқизилди. Янгитдан ичимлик суви тармоқлари тортилиб, ички йўлларга шағал ётқизиш, асфальтлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. 

Ҳозирги кунда туну кун иш ташкил этилиб, белгиланган вазифалар ижроси тез ва сифатли бажарилишига эришилмоқда. Эътиборлиси, ҳеч ким мазкур жараёндан четда тургани йўқ. Озода ва ораста, ёруғ кўчалар, таълим муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, аҳоли хонадонларидаги янгиланиш, ўзгаришлар кимни ҳам қувонтирмайди дейсиз! 

– Биз эл чорлаганда хизматда сидқидилдан камарбаста бўлиш учун лаббай, дейдиган олижаноб халқнинг фарзандларимиз, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши раиси Аҳаджон Акбаров. – Олтиариқдаги қурилиш-бунёдкорлик ишларида туман ёшлари қаторида вилоятимизнинг 500 нафар уюшмаган ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Вилоят ёшлари юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ташаббусларни рўёбга чиқаришда фаоллик кўрсатаётганидан ҳақли равишда фахрланади. 

Ҳаётда ақлни шошириб қўядиган шундай янгиланиш ва ўзгаришлар бўладики, бу тарихий жараёнлар – улкан бунёдкорлик даври сифатида эътироф этилади. Бугун олтиариқдан сув ичадиган Қапчуғай, Полосон ва Тинчлик маҳалласи ана шундай тарихий жараённинг бевосита гувоҳи бўлмоқда. 

Тинчлик шаҳарча ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғи ва унинг атрофидаги кўп қаватли уйлар узоқ йиллардан бунё қаровсиз қолган эди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида мазкур ҳудудда олиб борилган мукаммал таъмирлаш, ободончилик ишлари боғ ҳуснига ўзгача файз-тароват бағишлади. Айни кунда боғ сатҳида болалар ўйин майдончалари, турли кўнгилочар аттракционлар иш бошлади. Ҳудудда нон цехи, деҳқон бозори қурилди, 300 ўринли маданият уйи таъмирдан чиқарилди. 


19.JPG

– Давлат мутасадди идорасидаги фаолларнинг хонадонимизга келиб қилган самимий мулоқоти, амалий ёрдамидан миннатдорман, – дейди Дўстлик кўчасидаги 162-уй соҳибаси Зуҳро Тўйчиева. – Уйимизни таъмирлаш, қулай шароит яратишга қўлимиз калталик қиларди. Қишлоғимизда юртбошимиз ташаббуси билан бошланган ибратли ишлар туфайли хонадонимиз обод, файзли бўлди. Бу ҳаётга, яшашга бўлган иштиёқ ва дахлдорлик ҳиссимизни кучайтирмоқда. 

Маҳаллаларда ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётган йўлсозлар, ободонлаштириш, коммунал соҳа вакиллари, нуронийлар, ёшлар, барча-барчани битта муштарак мақсад, у ҳам бўлса – жондан азиз шу она-Ватанни янада обод, фаровон этиш истаги бирлаштирган десак, асло муболаға бўлмайди. 


Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА 

манба: ЎзА