Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Муҳим ва сифатли агротехник тадбирлар

×

 2018-06-05 13:25:34    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманидаги “Хайрун Самарун” фермер хўжалиги аъзолари жорий йилда 21 гектар ердаги пахта ҳамда 17 гектар майдондаги буғдой парваришини белгиланган агротехник тадбирлар доирасида олиб боришмоқда.

“С-8290” навли пахтанинг ҳар гектаридан 40 центнердан ҳосил олиш учун ҳашоратларга қарши курашиш, минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ишлов бериш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 1 июндан 1 июлгача мамлакатимизда “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” эълон қилингани зиммамиздаги бурч ва масъулият туйғусини янада кучайтирди,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Мўминжон Абдураҳмонов. – Шу кунларда пахтага иккинчи ўғит билан ишлов беришга киришилди. Ҳашоратларга қарши курашишда кимёвий қоришмалардан самарали фойдаланиш, ерни чуқур юмшатиш, культивация қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Фермер жорий йилда 1 гектарли иссиқхонадан 15 тонна помидор-бодринг, 2 гектар шафтоли боғидан эса 60 тонна мевани хорижга экспорт қилишни режалаштирган. Шу кунларда хўжалик дала шийпонида 200 тонна сиғимга эга замонавий музлатгичли омборхона қуриб битказиляпти. Чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқлари ҳам хўжаликнинг қўшимча даромад манбалари сирасига киради.       

 

Б. МАДИЁРОВ.

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.