Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вилоят ҳокимлиги томонидан ўқув семинар ўтказилди

×

 2018-08-29 12:30:34    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган ва маҳаллий ҳокимликларга йўналтирилган мурожаатлар билан  ишловчи ходимларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан ўқув семинар ўтказилди.

Унда шаҳар, туман Халқ қабулхоналари мудирлари, шаҳар, туман девонхона мудирлари, ҳуқуқшунослар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича масъул ходимлар иштирок этишди.

Семинарни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ортиқов очиб берди.

Шунингдек, маърузачилар вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Х.Умаров – “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг жойларда ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”; вилоят Халқ қабулхонаси мудири Р.Махмудова – “2018 йил давомида вилоят Халқ қабулхонасига тушган мурожаатлар ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида”; Тошлоқ тумани ҳокимлиги девонхона мудири М.Зияев – “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатлар ва уларни ижобий ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”; вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Ғ.Хурсанов – “Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларни ижросини таъминлаш ва жойларда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” мавзуларида маъруза қилдилар.

Семинар якунида савол жавоблар ўтказилиб, соҳада амалга оширилаётган ишларни янада самарали юритиш борасида ўзаро тажриба алмашилди.