Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Бир юз ўн учинчи баҳорли момо

×

 2018-09-05 11:44:48    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Фармони билан Учкўприк тумани Сариқўрғон қишлоғида истиқомат қилувчи 113 ёшли Шахринса момо Позилова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

1905 йилда таваллуд топган Шаҳринса момонинг суяги меҳнатда қотган. Далада кетмон чопди, пахта терди, қурт боқди. Фронт ортида эркаклардек шижоат билан ишлади. Уч нафар фарзандини оқ ювиб, оқ таради. Кичик дилбанди Замирахон икки ёшга кирганида турмуш ўртоғидан айрилиб қолган эди. Шу-шу икки ўғил, бир қизига ҳам она, ҳам ота бўлиб, бор меҳрини берди. Қийинчилик келганда сабр, бахт келганда шукур қилди. Мана, бугун онахон 40 дан зиёд невара, чеваралар ардоғида. У ҳамиша давлатимиз, маҳалла-куй эътиборида эканлигини яхши ҳис қилади.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев онахон истиқомат қилаётган хонадонга бориб, “Шуҳрат” медали ва пул мукофотини ўз эгасига топширди. Пиру бадавлат кексаларимиз юрт бойлиги, хонадонлар файзи, оилалар баракаси эканлигини  таъкидлаб, онахонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.

Ш.Позиловага вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаси – замонавий телевизор, ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган аравача, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

Шахринса момо  бу эътибордан кўнгли яйраб, дуога қўл очар экан энг аввало юртга тинчлик, элга хотиржамлик тилади.

– Биз кексаларга алоҳида эътибор қаратган Юртбошимга раҳмат! Вилоят раҳбарининг хонадонимда биринчи бор бўлиши эмас, мана, яна медални кўксимга таққани келди. Бу йўқловлардан, мукофоту совғалардан бошим кўкка етди, – дейди  момо қалбда қувонч, тилда шукроналик ила. 


                                                                   Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.