Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Германия инвестицияси – Фарғонага!

×

 2018-09-05 12:17:39    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Ака-ука тоғ инженерлари – Карл ва Альфонс дунё саноат тарихида қурилиш материаллари ишлаб чиқариб, машҳур бўлишган. Энди бу оилавий фирмани уларнинг ўғиллари Николас ва Балдвинлар бошқармоқдалар. Дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатида 120 дан зиёд заводларига эга бу йирик компания ишлаб чиқаришдаги янги технологиялар, тинимсиз изланишлар туфайли янги турдаги турфа маҳсулотлар ишлаб чиқариши билан жаҳонда етакчилик қилади. Венгрия, Австрия, Вена, Польша, Бельгия, Италия, ва Швейцарияда фирманинг йирик заводлари фаолият олиб бормоқда. Гипс, гипсокартон каби турли қурилиш материллари сингари бу корхона маҳсулотларига талаб жуда катта.

1982 йилда  “КНАУФ” оилавий  савдо фирмаси мукофотни қўлга киритган илк қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган корхона сифатида “Оскар” тарихида қолди.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами арафасида Президентимиз Германиянинг “КНАУФ” корхоналари гуруҳи иштирокчилари Кенгаши аъзоси Николаус Кнауфга “Дўстлик” орденини топширди.

Кеча германиялик ишбилармон Николаус Кнауф Фарғонага ташриф буюрди. Фарғона халқаро аэропортида нуфузли меҳмонни карнай-сурнай садолари остида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва кенг жамоатчилик кутиб олдилар.

Хориж сармоядори Ўзбекистон туманидаги Шўрсув кичик саноат зонасини бориб кўрди, чет эл корхонаси қуриладиган ҳудудлар билан танишди.

Германиялик бизнесмен самимий қабул ва меҳмондўстлик учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирди. Унга Фарғонанинг ҳунармандчилик, мисгарлик намуналари топширилди.

Агар Ўзбекистон туманида гипсокартон ва бошқа қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган ушбу чет эл корхонаси қурилса, вилоятимизга Германия инвестицияси киритилса, кўзланган лойиҳалар амалга оширилса, тумандаги Ойимча, Қақир, Нурсух каби қишлоқлар аҳолиси бандлиги таъминланади. Саноатимиз ривожига катта ҳисса бўлиб қўшиладиган “КНАУФ” маҳсулотлари энди Фарғонада ишлаб чиқарилади.

 

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.