Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фестивалнинг ёпилиши маросими. “Атлас байрами” энди Ханчжоу – Марғилон – Валенсия бўйлаб йўл олади

 2018-09-16 19:13:01    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча 15 сентябрь куни Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар боғида жойлашган амфитеатрда “Атлас байрами” фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

 Тантана театрлаштирилган томоша билан бошланди. Саҳнада улуғ аждодларимиз сиймоси пайдо бўлиб, қалбларда уларнинг авлод эканлигимиздан фахрланиш, буюк бобокалонларимизга муносиб бўлиш туйғуси уйғонди.

Маросимда сўз олган ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дандев Бадарч ўтказилган катта фестиваль чин маънода атласнинг, Марғилон ва Фарғонанинг байрами бўлганлигини таъкидлади.

Ажойиб фестивални юқори даражада ташкил этганликлари учун ташкилотчилар, ҳомийларга ва вилоятимиз раҳбари Шуҳрат Ғаниевга миннатдорчилик билдирилди ва ЮНЕСКОнинг эсдалик нишони унга тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Атлас байрами”ни ташкиллашдаги ЮНЕСКОнинг алоҳида ўрни борлигини қайд этиб, ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дандев Бадарчга, бангладешлик  Биби Рассел хонимга, Испаниядан келган, валенсиялик сенатор Барбер жанобларига фарғоналиклар номидан ташаккур айтди. “Атлас байрами” эндиликда Ханчжоу ­­– Марғилон - Валенсия бўйлаб давом этади, дейилди тантанада.

Тадбирда хорижлик эътиборли меҳмонларнинг таъкидлашича, Туркия, Индонезия, Хитой, Испания, Франция, Россия, Тожикистон, Жанубий Корея, Япония, Қозоғистон, Польша каби ўнлаб давлат вакиллари қалбида бу фестиваль шукуҳи, “Атлас байрами” бир умрга қоладиган бўлди.

–Бу йилги фестиваль чинакам маънода халқаро мақомга эга бўлди, –дейди Жакарта тўқимачилик музейи раҳбари Мария Ваварунти. – Ипакчилик соҳасининг билимдонлари маърузалари, семинарлар, маҳорат сабоқлари, модалар намойишлари, кўргазмаларнинг барчаси иштирокчиларга ёрқин онларни ҳадя этди. Ўйлайманки, келгуси йилларда тантананинг нуфузи янада юксалади. Марғилонни, ушбу байрамни бир умрга ёдимда сақлаб қолиш, фестивални ўзим билан бирга олиб кетиш учун ярмаркадан 12 метр адрас матосидан сотиб олдим. Ватанимда, Индонезияда кийган адрас кўйлагим орқали ҳамиша “Атлас байрами”ни эслаб юраман.

Тантанали ёпилиш маросимида энг сара миллий қўшиқчилигимиз намуналари жонли ижрода айтилди. Ўзбек мақоми, Фарғонанинг катта ашулалари тадбир иштирокчилари ва хорижликларга санъатимиз ҳам ўзига хослигини намоён этди.

Тадбир давомида мўғилистонлик, россиялик, тожикистонлик, қирғизистонлик ва ўзбекистонлик ёш ҳунармандлар, дизайнерлар ижодий ишларининг сара намуналари намойиши ўтказилди.

–Мен ўтказилган кўргазмаларда ва фестивалнинг ёпилиш маросимида ўзим яратган ипак матоларга қадамий қўл меҳнати –каштачилик билан уйғунлашган либослар коллекциясини тақдим этдим, –дейди пойтахтлик Мадина Қосимбоева. –Улар миллийлиги, киши организмига фойдалиги ва ўзига хос нафаислиги билан ажралиб туради. Ўз касбининг усталари, жаҳоннинг етакчи модельерлари томонидан ишларим яхши баҳолаганлигидан жудаям хурсандман.

 Мадина Қосимбоева сингари изланувчан, ўзига хос услуб ва ипак маҳсулотларидан турли либослар яратган, бетакрор ҳунари билан фестивалда етук мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлган бир гуруҳ энг яхши, энг фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан муносиб тақдирландилар.

–Бизнинг агентлик “Атлас байрами” фестивалининг матбуот ва ОАВ билан ишлаш масъулиятини ўз бўйнига олганди, –дейди “Янги фазо асри” агентлиги мутахассиси Камола Икромова. –Ҳар йилгидан фарқли томони, бу йил байрам бутун дунё ОАВларида кенг ёритилди. Фестивалнинг якуний гала-концертида таъкидланганидек, энди “Атлас байрами” фақат Марғилонда эмас, Буюк ипак йўли бўйлаб, Шарқдан Ғарбга қараб йўл олади.

 Ҳа, беш кун давомида бутун дунёнинг нигоҳи Фарғонага, Марғилонга, “Атлас байрами”га қаратилди. Фестиваль якунланди, аммо унинг завқи, таассуротлари юраклардан кетмайди.

Иштирокчилар “Атлас байрами”дан фарғонача илиқ меҳр, атласу адрас ва бир олам ёрқин таассуротларни олиб кетдилар.


Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА,

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.