Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Тадбиркорлар қўллаб-қувватланиши – иқтисодиёт ривожини таъминлайди

×

 2018-09-20 12:27:57    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Жойлардаги тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини кўриб чиқиш, амалга ошириш, зарур ишлаб чиқариш объектлари, ер участкалари ва кредит маблағларини ажратиш,  ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ошириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан жорий йилнинг 11 сентябрида “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Фарғона вилоятида мазкур қарор ижросини таъминлаш, тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳалар ва ташаббусларларни кўриб чиқиш, уларни амалга оширишдаги турли тўсиқларни бартараф этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун шу йилнинг 12 сентябридан бошлаб Ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.

–Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими У. Ҳусаинов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Геология қўмитаси,  Марказий банк ва вилоят идоралари раҳбарларидан иборат таркибда фаолият олиб бормоқда, –дейди ишчи гуруҳ аъзоси, вилоят прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими прокурори Элёр Омонбоев. – Шунингдек, вилоят ҳокимлигида Ишчи гуруҳнинг доимий фаолият олиб борувчи Штаби тузилди. Ишчи гуруҳ таркибига вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ДХХ, архитектура, ергеодезкадастр, божхона, адлия, солиқ, ДСЭНМ, электр тармоқлари, газ таъминоти, савдо-саноат палатаси, уй-жой коммунал кўрсатиш хизмати, бошқа идора ва ташкилотлар вакиллари жалб қилинди. Шу билан бирга, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва жойида баратараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ўйлантираётган муаммоларини аниқлаш мақсадида  вилоятдаги туман ва шаҳарларга чиқиш жадвали ишлаб чиқилди.

Ишчи гуруҳ томонидан бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини қийнаб келаётган масалаларини ҳал этишдаги сансалорлик, бюрократизм ва бошқа турли тўсиқлар билан боғлиқ ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, жойида ҳал этиляпти. Республика даражасидаги муаммоларни эса hudud.gov.uz электрон базасига киритиш орқали тегишли рахбарларга етиб боришини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қисқа вақт мобайнида ишчи гуруҳга келиб тушган 47 та мурожаатдан 22 тасининг ижобий ҳал этилиши таъминланди, – дейди ишчи гуруҳ аъзоси, вилоят божхона бошқармаси ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими инспектори Азизбек Абдухолиқов. – Қолган мурожаатлар эса республика миқёсида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши учун тегишли вазирлик ва идораларга киритилди.

Президентимизнинг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги Фармонига асосан кредит маблағи берилиши кечиктирилаётган 6 та ёш тадбиркорга 1 миллиард 258 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

–“Давр Турсин” фермер хўжалиги чет элдан қорамол сотиб олиш учун 164 минг АҚШ. доллари миқдорида кредит маблағи ажратишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ечим топди, –дейди ишчи гуруҳ аъзоси, Марказий банк ходими Жаҳонгир Тўхтаев. – АТ “Халқ банки” Фарғона вилоят филиалидан тадбиркорга 164 минг АҚШ. доллари миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди. Шунингдек, 12 нафар тадбиркорларнинг табиий газ, электр тармоғи ва сув оқава тизимларига уланишга амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, ўрнида ҳал этиб берилди.

Вилоятимизда қурилиши режалаштирилган, бироқ амалга ошмаётган 226 та мактабгача таълим муассасаларининг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Марказий банкка хат юборилмоқда.

Спорт йўналишидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасини очиш ҳаракатидаман, – дейди тадбиркор Шаҳноза Мадалиева. –Аммо кредит ажратилишида ресурс йўқлиги учун лойиҳамни амалга ошира олмаётган эдим. Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган штабга келдим, ишчи гуруҳ аъзолари муаммоимни ижобий ечиш учун ишга киришдилар. Шу кунларда кредит олишим мумкинлигини эшитиб, хурсанд бўлиб кетдим. Биз тадбиркорларнинг ташаббусларини ана шундай қарорлар билан қўллаб-қувватлаганликлари учун Президентимизга раҳмат.

“Юлдузли болалар дунёси” МЧЖнинг мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш учун талаб этилган 5 миллиард 182 миллион сўмлик ва “Фардо Экспо” МЧЖнинг 3 миллиард 913 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш, Давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси”га тавсия берилди.

–“Эко экспорт трейд” МЧЖнинг “Европа тикланиш ва тарақиёт банки” кредит маблағлари доирасида Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган “холодильного оборудования” товарларига божхона тўловларидан имтиёз бериш юзасидан қилган мурожаати ўрганилди, – дейди ишчи гуруҳ аъзоси, республика Марказий банки департаменти мудирининг ўринбосари Шерзод Мирфайзиев. – Ўрганиш натижасида мазкур товарларга божхона тўловларидан имтиёз қўллаш мумкинлиги аниқланиб, вилоят хокимлиги номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига хат билан мурожаат қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан Беларусь Республикасининг “Концерн Брестмясомолпром” компанияси бош директори Михаил Серков билан  вилоятда етиштирилаётган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини Беларусь Республикасига экспорт қилиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Шу билан бир қаторда, вилоятда жами 6 250 та фойдаланилмаётган бўш бино-иншоотлар ва бўш ер майдонлари аниқланиб, 223 та бўш ер майдонлари электрон савдога чиқариш учун “YERELEKTRON” ААТ дастурига киритилди. Ҳозирда ушбу 223 та бўш ер майдонларини  “E-IJRO AUKSION” нинг ягона электрон савдо майдончасига киритиш учун Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли карори талабларига кўра тегишли ташкилотлардан хулосалар олинмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари шаҳар ва туманларда ҳам бўлиб, тадбиркорлар билан самимий мулоқотлар ўтказмоқдалар. Ишбилармонларнинг ғоя ва ташаббуслари, лойиҳаларини амалга оширишдаги муаммолар ҳал қилинишига эришиляпти.

Марғилонлик тадбиркорлар билан бўлиб ўтган юзма-юз суҳбатларда уларнинг дардига қулоқ тутилди.

–Марғилонга Германия давлатидан 65 бош зотдор, наслли қорамоллар келтириш учун кредит сўраб, банкка мурожаат қилган эдим, –дейди тадбиркор Рустамбек Рустамов. – Мана шу кунларда молларни тезроқ олиб келмасам бўлмайди,       совуқ тушиб қолади. Аммо кредит олишим кечикаётган эди. Ишчи гуруҳи томонидан масалам тезроқ ҳал бўляпти, жудаям минннатдорман.

Энди тадбиркорнинг муаммоси ижобий ечим топишига ҳудудларда имконият яратилди. Ишбилармонлар сафининг кўпайиши эса, албатта, юрт ободлигини таъминлайди.

Соҳиба АБДУРАХМОНОВА