Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш
2018-09-24 13:35:00 68
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ-сентябрида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 9 409,4 млрд. сўмни ташкил етди. ЯҲМнинг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос давриганисбатан 103,3 фоизни ташкил етди.
Ялпи ҳудудий маҳсулот
2018 йил январ-сентябр ҳолатига, фоиз таққослама нархда
Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 100,5 фоиз, (ЯҲМ таркибидаги улуши– 24,6 фоиз), саноат – 105,2 фоиз (25,2 фоиз), қурилиш – 107,7 фоиз (6,0 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 102,9 фоиз (10,5 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 104,9 фоиз (8,3 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 102,7 фоиз (25,4 фоиз) ни ташкил қилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркиби
январ–сентябр ҳолатига (жамига нисбатан фоизда)