Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўттиз беш йил мактабда

×

 2018-10-03 19:53:54    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Бешариқ туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактаби директори Сапура Нишонова 17 йилдан буён шу жамоага раҳбар, устознинг бевосита мактаб билан боғлиқ меҳнат фаолияти 35 йилни ташкил этади. Ўтган йиллар давомида туман, вилоят ва республика миқёсида ўтказилган турли кўрик-танловлар ғолиби. Бугунги кунда 1222 нафар ўқувчи таълим-тарбия оладиган билим даргоҳидаги 95 нафар ўқитувчиларнинг 15 нафарига бевосита Сапура Нишонованинг ўзи устоз бўлган.

Бугунги кунда ушбу оила туманда ўқитувчилар сулоласи сифатида катта ҳурмат-эътиборга эга. Сапура Нишонованинг онаси, айни пайтда 80 ёшли табаррук инсон Энахон ая Деҳқоновани Бешариқ туманида кўп йиллар самарали меҳнат қилган ўқитувчи сифатида эъзозлашади.

Ҳозирда Сапура устознинг қизи Гулчеҳра Ортиқова тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактабида директор ўринбосари. Ўғли Ўрмонжон Холйигитов эса 13-умумий ўрта таълим мактабида тарих фани ўқитувчиси. Умуман олганда, айни пайтда мазкур сулола вакилларидан ўн нафардан зиёди шу касбда фаолият кўрсатиб келаётган бўлса, жорий йилнинг ўзида яна уч нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлишди.

-  Ўқитувчилик – ижодкорликдир! – дейди тажрибали устоз С. Нишонова. – Боиси боладаги истеъдодни кашф этиш учун ўқитувчида ижодкорлик қобилияти бўлиши зарур. Агар ўғил-қизларимизнинг иқтидорини ўз вақтида аниқ мақсад сари йўналтира олсак, у келажакда албатта жамиятимиз учун катта манфаат етказадиган шахс сифатида камолга етади.

Сапура муаллим йиллар мобайнида ўз хонадонида ташкил этилган кутубхона фондини бойитиб бормоқда. Болажон устознинг назарида фарзандлар учун энг яхши совға – китобдир. Бугунги кунда мазкур кутубхонадан оила аъзолари унумли фойдаланиб келишмоқда. Бу оилада китобхонлик энг яхши анъанага айланган.

Айнан ижодий ёндашув ва жамоадаги самимий муҳит туфайли таълим даргоҳи бугунги кунда барча соҳалар бўйича туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаблар ўртасида энг олдинги қаторларда эътироф этилади.

Фан ўқитувчилари Дилфуза Раҳимова, Насиба Қодирова, Давлатжон Холбековларнинг ўқувчилари мунтазам равишда билимлар беллашувлари, фан олимпиадаларининг туман ва вилоят босиқчилари ғолиби бўлиб келишмоқда. Биргина ўтган ўқув йилининг ўзида тарих фанидан Асадбек Ғаниев вилоятда иккинчи ўринни қўлга киритди. Физика фани бўйича Обид Болтабоев вилоят босқичида кучли олтиликка киришига муваффақ бўлди.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ҳар йили меҳнат фахрийларини йўқлаб, совғалар улашиш, мактабда катта байрам тадбири уюштириш эзгу анъанага айланиб қолган. Зеро, устозларнинг самимий меҳри, фарзандлар келажаги йўлидаги таълим-тарбияси ҳеч қачон унутилмайди.

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.