Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Транспорт ва алоқа

 2018-12-18 15:18:20    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Юк ташиш. 2018 йилнинг январь–сентябрида барча турдаги транспортлар томонидан 53,1 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу 2017  йилнинг  январь–сентябрьига нисбатан 100,2 фоизни ташкил қилди. Шу билан бирга юк айланмаси 2166,8 млн.тн–км.ни ташкил қилди ёки 2017 йилнинг январь–сентябрига нисбатан 120,2 фоизга ўсди.

Транспорт турлари бўйича юк ташиш ва юк айланмаси

Транспорт турлари бўйича юк ташиш таркиби

(юк ташишнинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда)

Магистрал темир йўл транспортида асосий турдаги юкларни ташиш

(2018 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига)

 

Автомобиль    транспортида    48,1    млн.    тонна     юк     ташилган     бўлиб,  бу 2017 йилнинг январь–сентябрига нисбатан 0,1  фоизга  кўпдир.  Юк  айланмаси 0,9 млрд. тн–км.ни ташкил қилиб, 0,7 фоизга камдир.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг автомобиль транспортидаги юк айланмаси 2017 йил январь–сентябрига нисбатан 6,6 фоизга кўпайди ва 0,9 млрд. тн–км.ни ташкил қилди. Автомобиль транспорти юк айланмасининг умумий ҳажмида якка тартибдаги юк ташувчиларнинг улуши 41,7 фоизни (2017 йилнинг январь– сентябрида 47,1 фоизни) ташкил этди.

Ҳаво   транспорти   орқали   0,049   минг    тонна    юк    жўнатилган    бўлиб,   бу 2017 йилнинг январь–сентябрига нисбатан 2,0 фоизга камдир.


Йўловчи ташиш. Барча транспорт  турларида  ташилган  йўловчилар  сони 2017 йилнинг январь–сентябрига нисбатан 2,6 фоизга кўпайди ва 488,5 млн. кишига етди.  Йўловчи  ташиш  айланмаси   3,0   фоизга   кўпайиб,   10,8   млрд.   йўловчи–км. ни ташкил этди.

 

Йўловчи ташишнининг

ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати

(фоиз ҳисобида)


Транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш ва йўловчи айланмаси

Йўловчи   ташишда   энг    катта    улуш    хаво    транспортига    тўғри    келиб, у 112,0 фоизни ташкил қилди.

Темир   йўл   транспортида   йўловчилар   жўнатиш   7,6   фоизга   купайиб,  1,64  млн.   йўловчини   ташкил   этди,   йўловчи   айланмаси   110,9   фоизга   ошди ва 198,4 млн. йўловчи–км.ни ташкил этди.

 

Йўловчи ташиш

(2018 йил январь-сентябрда,

ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фоизда)


Ҳаво транспорти орқали  54,5  мингта  йўловчи  жўнатилиб,  бу  кўрсаткич  2017 йилнинг январь–сентябрига нисбатан 112,0 фоизни ташкил этди.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг автомобиль транспортидаги йуловчи айланмаси 2017 йил январь–сентябрига нисбатан 3,1 фоизга кўпайди ва 10,1 млрд. йул–км.ни ташкил қилди. Автомобиль транспорти йуловчи айланмасининг умумий ҳажмида  якка   тартибдаги   йуловчи   ташувчиларнинг   улуши   94,2   фоизни   (2017 йилнинг январь–сентябрида 94,1 фоизни) ташкил этди.