Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА

 2017-05-16 10:50:54    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш.

2-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси

Ушбу Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ етилади.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши:

жисмоний шахсларнинг шахсига доир маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш тартибига;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аризалар, таклифлар ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш тартибига;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз ваколатларини амалга ошириши муносабати билан улар томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим етиш тартибига;

тақдим етилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турларига нисбатан татбиқ етилмайди.

4-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

улар томонидан тақдим етиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги;

улар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш еркинлиги;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим етишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини тажовузлардан, ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя етиш.

5-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қуйидагилар киради:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳамда бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро етилишининг бориши тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, норматив ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

амалга оширилишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари иштирок етаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган (ташкил етиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини егаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот рўйхатини ушбу модда қоидаларига мувофиқ тасдиқлайди.

Давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари), уларнинг қўмиталари (доимий комиссиялари), комиссиялари очиқликни таъминлаш мақсадида ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот, шу жумладан режалаштирилаётган мажлислар ва тадбирлар, кўриб чиқилиши мўлжалланаётган масалалар, қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборот ўз вақтида еълон қилинишини (чоп етилишини) таъминлайди.

6-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш, агар мазкур ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил етувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чеклаб қўйилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхати, шунингдек маълумотларни бундай ахборот жумласига киритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

7-модда. Ахборотдан фойдаланувчи ва унинг ҳуқуқлари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчидир.

Ахборотдан фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга ега:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган ахборотни олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат етиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишни рад етиш.

Ахборотдан фойдаланувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам ега бўлиши мумкин.

8-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан ахборотдан фойдаланувчиларнинг фойдаланишини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим етиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини ташкил етиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторинг қилинишини ҳамда доимий равишда комплекс баҳоланишини ташкил етиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим етиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларни белгилаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхатини тасдиқлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхатини тасдиқлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги еълон қилиниши (чоп етилиши) лозим бўлган ахборот материалларини тасдиқлаш;

ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартибини белгилаш;

ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланишини таъминлаш, ушбу Қонун 6-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг ўз вақтида берилишини ва ишончлилигини таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўриш.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашрлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахсларнинг чиқишлари ва баёнотлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг хабарлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий веб-сайтларининг материаллари;

оммавий ахборот воситаларининг материаллари.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари бўлиши мумкин.

10-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизмати

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда тарқатиш вазифаларини бажарувчи, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни таъминловчи таркибий бўлинмаси ёхуд ушбу вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахс давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматидир (бундан буён матнда ахборот хизмати деб юритилади).

Ахборот хизмати оммавий тадбирларни ташкил етиш, ахборот хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва ҳоказоларни) тарқатиш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтида уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаб бориш йўли билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради. Ахборот хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тарқатишнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Ахборот хизматининг фаолиятини ташкил етиш тартиби давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади.

2-боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартиби

11-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари қуйидагилардан иборат:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни еълон қилиш (чоп етиш);

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим етиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш;

ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан електрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим етиш.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

12-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни еълон қилиш (чоп етиш)

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни еълон қилиш (чоп етиш) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашрлари, расмий веб-сайтлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади.

13-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ушбу органларга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга тегишли бўлган ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган расмий веб-сайт сифатида идентификация қилинадиган, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ресурсдир.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотдан ташқари қуйидагилар жойлаштирилиши мумкин:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборот (биографик маълумотлар, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо);

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, електрон почта манзиллари, маълумот хизмати телефонларининг ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат транспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишларининг ҳамда баёнотларининг матнлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳлар;

аризаларни, таклифларни, шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;

келиб тушган аризаларни, таклифларни, шикоятларни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборот.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот ҳам жойлаштирилиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларидаги ахборот давлат тилида жойлаштирилиши керак. Расмий веб-сайт бошқа тиллардаги шаклларга ҳам ега бўлиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг санаси қўйилган бўлиши ҳамда у вақти-вақти билан янгилаб борилиши керак. Ахборотни янгилаб бориш даврийлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади, лекин у ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак ва у оммавий ахборот воситаларида еълон қилинадиган ахборот билан тенг кучга ега бўлади.

14-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзлари егаллаб турган ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарда ва (ёки) бошқа ажратилган жойларда тегишли органнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ахборотдан фойдаланувчилар танишиши учун ахборот стендларини ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларни жойлаштириши шарт.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот стендларида ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда қуйидагилар бўлиши керак:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати телефонларининг, ишонч телефонларининг рақамлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг режалаштирилаётган очиқ ҳайъат мажлислари тўғрисидаги ахборот;

аризаларни, таклифларни ҳамда шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот стендларида ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.

15-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим етиш

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим етади.

16-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳайъат мажлислари очиқ тарзда ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби ушбу органларнинг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади.

17-модда. Оммавий ахборот воситалари вакилларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакилларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузурида аккредитация қилинишини амалга ошириши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакилларини ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида олдиндан хабардор қилади, уларга ўз касбига доир вазифаларини бажаришда кўмаклашади.

Оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга ега:

бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;

аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш;

очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;

аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш;

олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш.

Оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакиллари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам ега бўлиши мумкин.

3-боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартиби

18-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим етиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан електрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.

19-модда. Сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби

Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан еътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.

Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил етиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан йетти кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Агар ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим етиш ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан еътиборан уч иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи еса бу ҳақда хабардор қилинади.

Расмий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида еълон қилинган (чоп етилган) ёхуд расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборот сўралганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари сўровга бериладиган жавобда сўралаётган ахборот еълон қилинган (чоп етилган) расмий нашрнинг, оммавий ахборот воситасининг номи, чиқарилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки) сўралаётган ахборот жойлаштирилган расмий веб-сайтнинг електрон манзилини кўрсатган ҳолда ҳавола бериши мумкин.

Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олинган сўров бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маълумотларга ега бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан еътиборан уч иш куни ичида тегишли жавоб юборилади.

Сўров рад етилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.

20-модда. Сўровга қўйиладиган талаблар

Жисмоний шахснинг сўровида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва сўровнинг моҳияти баён етилган бўлиши керак. Юридик шахснинг сўровида юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, унинг жойлашган йери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, сўровнинг моҳияти баён етилган бўлиши керак.

Ёзма сўровлар ахборотдан фойдаланувчининг шахсий имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Сўровни шахсий имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, у қўшимча равишда тузувчининг ҳам фамилияси, исми, отасининг исми қўйилган ҳолда унинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Сўров унда қўйилган масалалар юзасидан ахборот тақдим етиш ваколатига кирадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига ёки мансабдор шахсга юборилади.

Белгиланган тартибда юборилган сўров кўриб чиқилиши шарт.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21-модда. Низоларни ҳал етиш

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал етилади.

22-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

23-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

24-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий еълон қилинган кундан еътиборан кучга киради.

 ЛехУЗ шарҳи

Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2014 йил 6 майдаги 87 (6017)-сонида еълон қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2014 йил 5 май,

ЎРҚ-369-сон