Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 441 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИНИНГ ВИЛОЯТ ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ

 2017-07-06 15:50:45    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 9-февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ички ишлар идоралари  фаолиятига билдирилган танқидий фикрлар, мавжуд камчиликлар  ва   уларни бартараф этиш бўйича берилган тавсиялар барча ички ишлар идоралари ходимлари учун дастуриламал ҳисобланади.

Ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиниши ички ишлар идоралари фаолиятига янгича руҳ ва мазмун бағишлади. Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, халқнинг ичига кириб бориш, уларнинг дардига қўлоқ солиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда  ёрдам кўрсатиш – ички ишлар идоралари билан халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг янада яхшиланишида,  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, содир этилган жиноятларни фош этишда  ўзининг самарасини беряпти.

Президентимиз томонидан  фаолиятимизга берилган баҳо ва танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, мавжуд камчиликларимизни бартараф этиш учун ходимларимиз янгича ғайрат-шижоат, янгича  руҳ, изланиш ва интилиш  билан меҳнат қилишмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Хусусан, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган ижтимоий йўналтирилган профессионал хизматга айлантириш зарурлиги, “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” ҳар бир ходимнинг асосий хизмат бурчи эканлиги қайд этилди. 

Ички ишлар органларида олиб борилаётган туб ислоҳотлар соҳани янги поғонага олиб чиқмоқда. Жумладан, эндиликда аввалгидек ички ишлар органлари ходимларини ўз хизмат вазифаларидан ташқари бошқа ишларга жалб қилиш тўхтатилди. Натижада ходимларимизнинг ўз вазифаларини аниқ белгиланган тартибда олиб боришига, фақат ва фақат халқ манфаатларига хизмат қилишига эришилмоқда.

 Давлатимиз раҳбарининг Фарғонага ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан ўтказган учрашувида айтган фикрлари фаолиятимизга танқидий ёндошган ҳолда, жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш борасида  масъулиятни икки ҳиссага оширишимизни тақозо қилади.

Давлатимиз раҳбарининг фаоллар йиғилишида билдирган фикрлари ва берган кўрсатмаларидан келиб чиқиб, бир қатор аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.

Биринчидан, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиб, уларни барвақт профилактика қилишга асосий эътиборни қаратишимиз зарур.

Фақат шу орқали жиноят содир этилишини кескин камайтириш мумкин. Буни англаган ҳолда вилоят бўйича бугунги кунда ҳудудлардаги назоратни кучайтириш ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида вилоятдаги шаҳар ва  туманларда 822 та жамоатчилик назорат масканлари, тунги ҳамда кундузги патруллик гуруҳлари ташкил қилинган. Уларнинг сони яна  кўпайтирилмоқда.

Иккинчидан, ҳар бир  содир этилган жиноятни фавқулодда ҳодиса, деб ҳисоблаб, мазкур ҳолатни шу куннинг ўзидаёқ жиноят содир этилган ҳудудда ва жиноятни содир этган шахснинг яшаш жойида кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, имом-хатиблар иштирокида муҳокама қилиб, аҳолига етказишимиз лозим.

Учинчидан, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишга юзаки, расмиятчилик билан ёндошувларга чек қўйиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот олиб борган ҳолда уларнинг ариза ва шикоятлари бўйича  адолатли, қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаймиз.

Тўртинчидан, фуқаролар билан мулоқот қилиб, дарду ташвишини тинглаб, муаммоларини ҳал этиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётганлигини чуқур ҳис этган ҳолда ички ишлар органларини аҳолига ёрдам кўрсатадиган профессионал хизматга айлантирамиз. Халқ манфаатларига хизмат қилиш – ҳар бир ходимнинг асосий шиори бўлади.

Бешинчидан, ички ишлар органлари тизимида соғлом, ишчан муҳит яратиб, ички ишлар ходими шаънига доғ туширадиган ҳар бир ноқонуний ҳатти-ҳаракатга кескин танқидий баҳо бериб, сафларимизни нопок иллатлардан тозалашни давом  эттирамиз.

Олтинчидан,  аёллар ўртасида жиноятчиликни камайтириш учун улар орасида тарғибот ишлари янада кенгайтиришимиз зарур. Бу борада хотин-қизлар қўмиталари ва маҳалла институти билан ҳамкорликни яхшилаш муҳимдир. Бунинг учун аёллар ўртасида ишсизликни камайтириш, уларни ҳунармандчилик ва тадбиркорликка кенг жалб этиш зарур.

Яна шуни таъкидлаб ўтишим лозимки, вояга етмаганлар ўртасида хам  жиноятларнинг содир этилиши, уларнинг хозирдан жиноят кўчасига кириб қолиши энг ачинарли ҳолат. Уларнинг келажакда давлат ва жамият учун керакли шахс қилиб тарбиялаш учун биз, аввало, вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтиришни энг муҳим вазифа қилиб олишимиз зарур.

Ёшлар тарбияси учун ота-она, таълим муассасалари, қолаверса,  маҳалла фаоллари  ўзлари намуна бўлишлари лозимлигини давр тақозо этмоқда. Президентимизнинг “Ўз болангни ўзинг асра!” деган ибораси замирида ниҳоятда долзарб ва муҳим масала ётади. Бу ҳар бир ота-она зиммасига фарзанди тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, уни турли ёт иллатлар таъсиридан асраш ва жамиятга нафи тегадиган қилиб камолга етказишдек залворли вазифани юклайди. Албатта, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ҳам бундан мустасно эмас.

Оилада, ўқув юртида, маҳаллада ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор берилса, бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла фаоллари, дин уламолари ва бошқа жамоат ташкилотлари узвий ҳамкорликда иш олиб боришсагина улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишининг олдини олиш мумкин бўлади.

 Олдимизда турган яна бир долзарб вазифа - диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган ва уларга аъзо бўлган шахсларнинг яқинлари билан профилактик ишларни олиб боришдир. Юртбошимиз айтганларидек, уларни ўзимиздан итармасдан, яккалатиб қўймасдан, маҳалла тўй-маъракаларига, жамиятимизнинг маданий-маърифий тадбирларига жалб қилишимиз, жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб беришимиз керак.

Президентимиз талабларига кўра, жиноятнинг оқибатларини эмас, балки унинг содир этилишига шароит яратган сабаб ва омилларни бартараф этиш борасида кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.

Аввало, юртимиздаги тинчлик, осойишталикка ва фуқароларнинг эмин-эркин яшаб ижод қилишлари учун барча шароитлар яратилганига шукрона айтиб, мана шундай жаннатмакон Ватанимизнинг бугуни ва эртаси учун ҳар биримиз ўзимизни масъул деб билишимиз лозим.

Ҳар бир ҳуқуқбузарлик ёки жиноят муайян маҳаллада содир этилади ва бизнинг маҳалладошимиз, қўшнимиз ёки қариндошимиз жабр кўради. Биз афсусланамиз, ҳамдардлик билдирамиз. Лекин бир муҳим вазифамизни, инсоний бурчимизни унутиб қўйганимизни тан олгимиз келмайди. Ана шу ҳуқуқбузарлик ёки жиноятнинг олди олиниши мумкинмиди?! Албатта! Маҳаллаларда юз бераётган кўнгилсизликларнинг, ҳуқуқбузарликларнинг энг биринчи сабаби – фуқароларимизнинг ўзаро бефарқлигидир. Биз ана шу нуқсонга барҳам беришимиз керак. Агар биз огоҳ ва ҳушёр бўлсак,  бир-биримизнинг юриш-туришимизга бефарқ бўлмасак, ҳуқуқбузарлик ҳам, жиноят ҳам содир этилмайди.

Ҳурматли фуқаролар! Агар биз ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, ижобий натижаларга эришамиз. Бу эса юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг янада барқарор бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Сизларни мамлакатимизда юз бераётган кенг кўламли тараққиёт жараёнининг, халқимиз фаровон ҳаётининг   муҳим омили бўлган ана шу тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишга, осуда ҳаёт ва мусаффо осмонимиз учун биргаликда курашишга чақирамиз.

Вилоят ички ишлар идоралари ходимлари қасамёдларига содиқ қолиб, зиммаларига юкланган шарафли ва масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажаришга, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга ваъда берадилар. Юртимиз тинчлиги, халқимизнинг осойишта ҳаёти  учун, керак бўлса, азиз жонимизни қурбон қилишга ҳам тайёрмиз.