Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КУБОК МУСОБАҚАЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

×

 2017-07-06 15:57:44    251

PDF юклаш
Чоп этиш


2017  йилнинг 28-30 июнь кунлари Фарғона олимпия захиралари коллежида  Аҳмад ал-Фарғоний кубоги учун 4-анъанавий таэквондо ИТФ бўйича очиқ халқаро турнири  бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг барча вилоятларидан ва Қозоғистон Республикасидан  300 нафардан  ортиқ сараланган  спортчилари  иштирок  этишди. Турнирда 17 ёшгача бўлган  ёшлар 25 вазн тоифасида куч синашдилар. 

– Халқаро турнирнинг вилоятимизда ўтказилаётгани бежиз эмас. Чунки кейинги вақтларда вилоятимиз  таэквон-дочилари турли мусобақаларда яхши натижаларни  қўлга киритмоқда, – дейди  Фарғона  вилояти анъанавий таэквон-до  федерацияси  раиси Ботиржон Баҳодиров. – Жумладан, Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлисининг  “Ҳеч нарса мамлакатни спортчалик тез дунёга танитолмайди” номли  гранти асосида шу йил 4-8 июнь кунлари 8 нафар спортчимиз Германияда ўтказилган  “Германия опен” халқаро турнирда иштирок этди. 9 та давлатдан 270 нафардан зиёд энг кучли спортчилар қатнашган халқаро турнирда спортчиларимиз  вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя этишди.  Нодира Муҳаммаджонова  2 та йўналишда 2 та олтин, Темур Муҳаммаджонов 3 та йўналишда 3 та олтин, Одилбой Абдубаннопов 1 та йўналишда 1 та олтин, Дилдора  Миркомилова (Қува туманидан) 1 та олтин, 1 та кумуш, Гулноза Солиева 2 та йўналишда 2 та кумуш медалларни қўлга киритишди.

Муросасиз ва қизғин  курашлар остида  ўтган кубок мусобақалари ниҳоят ўз якунига етди. Барча рақибларни доғда қолдирган вилоятимиз вакиллари 1-,  Сирдарё вилояти ёшлари 2- ва Тошкент вилояти спортчилари  3-ўринни эгаллаб, кубок соҳибига айландилар.

Яккалик баҳсларида вилоятимиз спортчиларидан Оқилжон Умаржонов, Темурбек Муҳаммаджонов, Акмал Қорабоев, Моҳигул Муҳаммаджонова, Мухтасар Одиловалар ўз ҳисобига биттадан олтин медални ёздириб, Фарғона вилоятининг умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга киритиб, кубок соҳиби бўлишига муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг ҳамда Фарғона вилоят таэквондо федерациясининг қимматбаҳо совғалари, диплом ва медаллар топширилди.

Айни кунларда вилоятимиз таэквондочилари 2 август куни Жанубий Кореянинг Инчон  шаҳрида ўтказиладиган  Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда.