Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ

×

 2017-07-10 10:54:05    135

PDF юклаш
Чоп этиш


мутлақо янги ташкилот сифатида мамлакатимиз ёшларининг чинакам таянчи ва суянчига айланади

 

Айни кунларда Ўзбекистон ёшлари катта тарихий жараённинг гувоҳи ва иштирокчиси бўлиб турибди. 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида республикамиз ёшлари билан самимий мулоқот қилганлиги, уларнинг бугуни, эртаси, орзу-умидлари, ўй-мулоҳазалари билан  яқиндан танишиб, ҳаётий муаммоларни изчил ўрганиб, янги-янги шароит ва имкониятлар эшигини очгани ўғил-қизлар қалбига юксак руҳ ва етук истиқболга мустаҳкам ишонч бергани, шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбари “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар –эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир” деб номланган нутқида шу кунга қадар ёшларга оид давлат сиёсати бўйича  амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, ёшлар ҳаётини янада обод ва фаровон, мазмунли ва бахтли қилишга, Ўзбекистон ёшларининг янги ташкилоти мақоми ва нуфузини оширишга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилдилар.

Ёшларнинг кенг қатламига тааллуқли бўлган долзарб масалалар, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни катта мақсадлар сари ундаш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ёш авлод ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга жамиятда ўз ўрнини топишга имконият беришдек эзгу ишлар замиридаги чексиз меҳр ва ғамхўрлик бугун миллионлаб ёшлар дилида акс-садо бераётир.

Шерзод ПОЛВОНОВ, ёшлар етакчиси, Қурултой делегати:

– Юртбошимиз нутқининг ҳар бир банди, ҳар бир таъкиди мени, аввало, Ўзбекистон ёшлари вакили, қолаверса, уларнинг етакчиларидан бири сифатида бениҳоя тўлқинлантирди. Орзу-интилишларимизга қанот берадиган, миллионлаб ўғил-қизларнинг ҳаёти ва келажаги учун қайғурадиган, ёшларнинг барча қатламларини юрт истиқболи йўлида бирлаштира оладиган янги ташкилот тузиб, унга улкан имтиёзлар берилгани ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича  давлат маслаҳатчиси, шу билан бирга,  Президент фармонига биноан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланиши, вилоятлар, шаҳар-туманлардаги бўлинмалар раҳбарлари эса тегишли ҳокимларнинг ёшлар сиёсати бўйича масалаҳатчилари сифатида фаолият олиб бориши эндиликда ёшлар етакчиларининг катта  мақом ва ваколатга муносиб кўрилганининг намунасидир.

 Мафтуна ЯКУБОВА, “Адолат” социал демократик партияси “Ёш адолатчилар қаноти” етакчиси:

– Муҳтарам Президентимизнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи тинглаб, Ватанимиз ёшлари учун янги давр ва чинакам юксалиш палласи бошланганига амин бўлдим. Давлат раҳбари ёшлар билан тенгма тенг туриб, очиқ ва самимий суҳбат қуриши, фаол ўғил-қизлар  томонидан билдирилган ҳар бир фикр, ҳар бир таклифга дилдан қулоқ солиши барчага куч, ўзаро ишонч ва шижоат туйғуларини бахш этгани айни ҳақиқат.

Берилган улкан имтиёз ва рағбатлар қаторида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бўлимларида  ёшларнинг хоҳиши ва интилишларига кўра, Ёш олимлар уюшмаси, Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази, Ёшлар туризми уюшмаси, Спорт клублари ва фитнес марказлари уюшмаси, Имконияти чекланган ёшлар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳам тузилиши мазкур ташкилотнинг келгусида ҳуқуқий ва функционал жиҳатдан катта кучга эга бўлишини аниқ белгилаб бермоқда.

Шу билан бирга, Юртбошимиз ташаббуси билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти”нинг ташкил этилиши ҳам ғоят пухта ўйланган қарор эканлиги аниқ. Зеро,Ўзбекистонимизнинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифани ўз зиммасига оладиган, интеллектуал салоҳиятли ёш кадрларни  тайёрлаш Ватан келажагига бевосита дахлдордир.

Муслимбек ТЎЛАНОВ, Фарғона давлат университети талабаси, делегат:

-Давлатимиз раҳбари ёшларнинг маънавий камолоти ҳақида сўз юритар экан, бу борада ёшлар ўртасида  китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга янада чуқур киришиш кераклиги, шунингдек, радио, телевидение, газета ва журналларнинг ёшлар маънавияти, маърифатини  шакллантиришдаги ўрнига алоҳида тўхталдилар. Айни вақтда ёшлар аудиториясига мўлжалланган оммавий ахборот воситалари фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлигини таъкидлаб, бугунги ҳаётни бутун кўлами, мазмуни, керак бўлса, мураккаблиги билан ёритишда журналистлар фаоллигини оширишга ундадилар. Янги ташкил этилган Халқаро пресс клуб сингари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳам ўз матбуот клубини очиш таклифи барчани, айниқса, журналистик иқтидори шаклланиб келаётган ёш мутахассисларнинг айни кўнглидаги таклиф бўлди.  “Китоб олами” дўконлари тармоғини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига бериш ҳамда ёш ижодкорларнинг китоблари ва “Туркистон”, “Молодёжь Узбекистана” газеталари, “Ёш куч” журналларини чоп этиш учун “Ёшлар нашриёт уйи”нинг ташкил этилиши келажак эгаларига қаратилган рағбат ва яна улкан ишончни ифода этаётир.

Ҳа, бугун мамлакат ёшларининг руҳи баланд, уларнинг катта марраларга дадил интилиши, ғайрат ва шижоат, азму қатъияти буюк келажагимизга бўлган ишончни янада мустаҳкамламоқда. Ёшлар манфаатлари йўлидаги эзгу қарорлар қаторида иқтидорли ёшлар учун “Келажак бунёдкори” медали, турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун “Мард ўғлонлар” деган ном билан Давлат мукофотининг таъсис этилиши ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларни тақдирлаш, юртимиз ёшлари ўртасида илм-фан, таълим тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт, ишлаб чиқариш ва ҳарбий хизмат соҳаларида, умуман, барча жабҳада намуна бўлиб келаётган ёшларни рағбатлантириш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида эканлигидан далолатдир. 

Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига қарата  “Албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган сиз, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз”, дея билдирган юксак ишонч ва эътирофлари, шубҳасиз, навқирон юракларнинг ҳаётий қувват манбаига айланажак, яратиб берилаётган шароитлар ёшларнинг оламшумул саъй-ҳаракатларига туртки, баланд парвозларига қанот бўлади.