Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

×

 2017-07-10 10:56:05    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Автомобиллар сонининг кўпайиб бораётгани йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу борадаги тадбирлар самарадорлигини оширишда ҳар пайшанба куни ўтказилаётган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» муҳим аҳамиятга эгадир.

Шу куни вилоят ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини кенг оммага тарғиб мақсадида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона шаҳридаги  ҳарбий қисм шахсий таркиби ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя этиш юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашувда мавзуга оид маърузалар билан бирга йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида тайёрланган махсус видеолавҳа ҳам намойиш этилди.

Қува  туманидаги «Жавоҳир омад транс» МЧЖ йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланади. Шу куни мазкур жамиятда ҳам раҳбарлар, техник ходимлари ва ҳайдовчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда йўловчи ташиш соҳасини тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокамаси ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида сўз борди.

Худди шу куни соҳа ходимлари томонидан Марғилон шаҳридаги “Марғилонавтоустоз”, Бағдод туманидаги “Бағдодавтоустоз”, Данғара туманидаги “Данғараавтоустоз” ташкилотида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун таҳсил олаётган ўқувчилар билан ҳам йўл ҳаракати қоидалари, болалар ўртасида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мавзуларида суҳбат ўтказилди.

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ўтказилган рейдлар давомида 1462 та қоидабузарликлар аниқланди. Уларнинг  17 таси маст ҳолда транспортни бошқариш, 82 таси тезликни меъёрдан ошириш, 9 таси светофор қоидаларига амал қилмаслик, 196 таси одам ташиш қоидасини бузиш, 7 таси телефондан фойдаланиш қоидаларини бузиш, 4 таси ойнани қорайтириш, 372 таси хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик билан боғлиқ бўлиб, 385 та қоидабузар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонларига олиб кирилди.