Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР - БУЮК ИСТИҚБОЛ БУНЁДКОРЛАРИ

×

 2017-07-17 12:04:11    87

PDF юклаш
Чоп этиш


уларни Ватан манфаатлари йўлида бирлаштириш, юксак марралар сари руҳлантириш Ватан келажагини бунёд этишдек олий мақсад билан муштаракдир

 

Мамлакатимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши юртимиз ёшлари ҳаётида улкан бурилиш  ясайдиган, уларнинг қалбига янгича руҳ, шижоат ва интилувчанлик ҳиссини бахш этадиган муҳим воқелик сифатида эътироф этилаётир.

Иттифоқнинг муносиб етакчиларини танлаб олиш, эртамиз эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишига кўмаклашиш эса давлатимиз ва кенг жамоатчилик олдидаги ғоят муҳим вазифалардан биридир.

Вилоят Тадбиркорлар марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида айни шу масала кун тартибига қўйилди.

Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

-Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, ёшлар масаласи, бу ҳаёт-мамот масаласидир, – деди вилоят раҳбари ўз нутқида. – Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқига жуда катта имтиёзлар берилиб, улкан ишонч  билан қаралаётган даврда унинг олдида турган муҳим вазифаларни адо этишда беэътиборлик ва сусткашлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Вилоятимизда ўтган йиллар давомида ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ёшлар қалбига кириб бориш, уларнинг орзу-интилишларига кенг йўл очиш, бир сўз билан айтганда, муҳтарам Президентимиз умид қилган, Ватаннинг чинакам таянчи ва суянчи бўла оладиган навқирон авлодни камолга етказиш ҳар қачонгидан долзарб вазифа эканлигини унутмаслигимиз даркор. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова барчани ўн миллиондан ортиқ ўғил-қизларни эзгу ва улуғвор мақсадлар йўлида бирлаштирадиган, ёшлар тақдири ва келажаги учун масъул бўлган янги ташкилот – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилганлиги билан қутлаб, Юртбошимизнинг жорий йил 5 июль куни қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган етук ва баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаргани, унда кўзда тутилган ҳар бир имтиёз ва яратилган шароитлар замирида давлатимиз ва Президентимизнинг катта ишончи ётганлигини таъкидлади.

Фарғона Давлат университети талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Зулфия Мамажонова, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали талабаси Муҳаммадбобур Манасовлар билдирилган юксак ишончга муносиб бўлишга ёшлар номидан сўз беришди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси этиб Адҳам Аҳмедов сайланди. 

Фарғоналик ёшлар қалбидаги жўшқинлик, шижоат ва дадиллик уларнинг ўз тақдири, эртанги кунига бўлган умиди, баланд орзулари рўёби, музаффар қадамларидан нишона бериб турибди. Зеро, ёшлар – буюк истиқболимизнинг бунёдкорлари. Уларни, аввало, Ватан манфаатлари йўлида бирлаштириш, юксак мақсадлар сари руҳлантириш эса Ўзбекистоннинг  ёрқин келажагини қуришдек олий мақсад билан муштаракдир.