Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИМКОНИЯТ, ИСТАК ВА ТАЖРИБАНИ УЙҒУНЛАШТИРАМИЗ.

×

 2017-07-17 12:07:06    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Партия ташкилотимиз фаолиятида талайгина камчиликлар борлиги Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлган видеомулоқотда яққол кўриниб қолди. Биз шу кунгача хам фаолият кўрсатар эдик. Лекин, энди тушундикки, самарасиз йиғилишлар, ташкил этиш режалаштирилгани учунгина ўтказилган тадбирлар билан овуниб юрган эканмиз. Аслида партия ғояларини амалга ошириш учун электоратнинг хаётий муаммолари мохиятига чуқуррок етиб бориш зарур эди. Биз энг кўпсонли сиёсий партия вакилларимиз, деб мақтансакда, мамлакат ижтимоий-сиёсий хаётида, фуқаролар онгида мустахкам ўрин эгаллай олмабмиз.

Ха, ЎзХДП Фарғона вилоят партия ташкилоти  депутатлик гурухлари 2017 йилнинг ўзида 48та масалани депутатлик гурухида, 5 та масалани доимий комиссияларда мухокама этди. 6 та масала эса ўрганилиб халқ депутатлари шахар, туман кенгашлари сессиялари мухокамасига киритилди. Жойларга 447 та депутатлик сўрови жўнатилди.

Ха, партия ташкилотининг кўчма жамоатчилик қабулхонасига 780та одам ўз муаммолари билан мурожаат қилди ва унинг 81  фоизи бизнинг иштирокимизда ижобий хал этилди.

Биз шунга ўхшаш рақамлардан асоссиз равишда таскин топибмиз. Хўш, партия фаоллари, депутатлик гурух аъзолари ўрганган масала юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросига яна бир бор қайтдикми? Умуман қарор ижро этилдими? Унга жамоатчилик назорати ўрнатдикми? Мана, қаерда бизнинг “нозик” жойимиз. Ха, қанчалар аччиқ бўлмасин, тан олиш лозим, биз аксарият холларда қарор қабул қилиниши билан чекланиб қолдик. Натижада ахвол сезиларли тарзда ўзгармади, партия ташкилоти, унинг депутатлик гурухи ахоли, авваламбор электоратнинг эътибори, ишончига тўлиқ муяссар бўла олмади. Мана, бир мисол, депутатлик гурухларимиз Фарғона, Марғилон, Қувасой шахарлари ва Ёзёвон туманида оналар ва болалар ўртасида касалланиш хамда ўлим холатини ўрганди. Унинг натижада халқ депутатлари вилоят кенгашининг “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси” да мухокама қилинди. Мавзу  долзарб эди. Марғилон шахар туғруқ комплексида бемор она-болалар учун умуман жой танкис, 2 кишилик хонага 4 кишидан ётқизилар, VELLA, ЭКГ, КЮВЕЗ, СРАР аппаратлари етишмас, хатто мавжуд 5 та автоклавнинг 2 таси яроқсиз эди. Туғруқхонанинг “қадим замон” дан қолган “РАФ” ва “Вилис” автомашиналари “тўкилиб” бўлганди. Вилоят перенатал марказида эса 2017 йилнинг биринчи чораги хисоботига кўра ўрин-кун режасини чақалоқлар реанимацияси 432,8 фоизга, катталар реанимацияси 218 фоизга бажарган... Ёзёвон тумани туғруқхонасида эса ўтган қиш мавсумида кунига 18 соатдан электр энергияси бўлмаган...

Ўз ХДП вилоят кенгаши депутатлик гурухи киритган масала доимий комиссияда кўрилди, тегишли қарор қабул қилинди. Аммо ахвол ўзгардими, шундан кейин? Биз бу масалада депутатлик назорати, жамоатчилик назоратини бир кун хам тўхтатмаслигимиз лозим эди. Партиянинг оммавийлиги ва обрўси унинг амалий ишлари билан бахоланади.

Биз ана шу хақиқатга етарлича эътибор бермадик. Президент қўяётган талаб, тахлил ва хулосалар шунинг учун хам хақли, долзарб хамда ижроси мажбурийдир.

Яна бир мухим жихат. Биз партия депутатлик гурухи билан партиянинг парламентдаги фракцияси ўртасида узвий амалий муносабатларни шакиллантира олмадик. Фракция иштирокида яратилаётган қонун лойихалари дастлаб қуйида, БПТ, шахар-туман партия ташкилоти ва депутатлик гурухларида хар доим хам мухокамадан ўтказилмади, таклифлар ва мулохазалар олинмади.

Мен биринчи бор вилоят кенгашига депутат бўлиб сайландим. Лекин халигача вилоят хаётига доир масала, хатто бюджет мухокамасида хам биз партиямиз дастури ва ғоялари нуқтаи назаридан муқобил қарор лойихасини тайёрлаб сессияда таклиф қилмадик, бирон сиёсий партия депутатлик гурухи билан бахс мунозарага киришмадик. Бу вазиятда хам ижро хокимияти таклифини қувватлаб келавердик. Шундан бизни, сиёсий партия вилоят кенгашларини, унинг рахбар ва депутатларини кенг халқ оммаси яхши таниб билмайди. Шу маънода хам  Президентимизнинг “Миллий парламентимиз хақиқий демократия мактабига айланиши керак” деган хитоблари ғоят мухим ва ўринлидир.

Хозир вилоят партия ташкилоти 40 мингга яқин аъзони бирлаштирган. Лекин партия бош нашри “Ўзбекистон овози” обуначилари атиги 2,5 мингтани ташкил этади. Биз ОАВ лари имконидан кенгроқ фойдаланиш масаласини хам қайта кўриб чиқамиз. Партиядан сайланган депутатларнинг телевидениеда чиқишларини ташкил этиш билан уларни халққа янада яқинроқ таништириш лозимлигини уқдик. Албатта улар орасида фаол, амалий натижалар кўрсатаётган, сайловчилар хурматига сазовор депутатлар бор. Эндиги вазифа улар сафини кенгайтириш, партия обўси-депутат обрўси деган ғояни хаётга тадбиқ этишдир.

Президент депутатлар, партия фаоллари олдидаги жуда кўплаб бирламчи вазифаларни аниқ равшан белгилаб берди. Энди замон билан хамнафас бўлиб ишлаш ёки ўрнимизни ишлайдиган одамга бўшатиб бериш талаб этилади. Бизга партия фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва чин маънода халқ қўллаб қувватлайдиган сиёсий кучга айланиш учун имконият, истак ва тажриба хам бор.