Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ҚЎШМА СЕССИЯСИ

×

 2017-08-05 10:06:02    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча вилоят Тадбиркорлар марказининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг йигирма бешинчи қўшма сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, тиббиёт тизими, суд органлари ва ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Сессияни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги дастлабки масалада суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Президентимизнинг 22-23 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириқлари ҳамда ўтган давр ичида бажарилган ишлар ижроси юзасидан вилоят судлари раисларининг ахбороти тингланди.

Сессияда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши раиси Маъруфжон Усмонов шу йилнинг 13 июнида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимизнинг суд органлари тизимидаги аҳвол, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги вазифалар чуқур таҳлил этилган нутқи соҳа ривожини янги босқичга олиб чиққанини эътироф этди. Давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд тизимининг халқимиз ҳаётидаги ўрни, суднинг ҳолислиги ва адолатлилигини таъминлаш қонунийликнинг муҳим шарти эканлигини таъкидлаб, бу борада суд вакиллари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни тилга олди.

Йиғилишда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Абдуҳалим Аҳмедов, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Муроджон Мирзажонов, вилоят иқтисодий суди раиси Тилаволди Атабоевларнинг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботларда қайд этилганидек, фуқаролик ишлари бўйича вилоятдаги судлар томонидан 15047 та иш ҳал этилган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фуқаролик ишларининг 464 тага кўпайганини кўрсатмоқда. Суд буйруғи тартибида эса 56482 та аризалар ҳал қилинишига эришилган. Бу масалаларнинг аксарият қисми никоҳдан ажратиш, оила низолари билан боғлиқ ишлар, коммунал хизмат, мулк ҳуқуқи, уй-жой низолари, зарарни ундириш ва бошқа йўналишларга тегишлидир.

Жиноят ишлари бўйича эса вилоятдаги судларга жами 4767 нафар шахсга нисбатан 3525 та жиноят иши билан боғлиқ материаллар келиб тушган. Шундан 4265 нафар шахсга нисбатан 3171 та жиноят ишлари тамомланган. Бу эса жиноий ишларнинг ўтган йилнинг шу даврига  нисбатан 161 тага камайганидан далолат беради. Аммо судланганлар сони  ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга ўсгани қайд этилган. Шунингдек, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни иш билан таъминлашдан бўйин товлаш, фирибгарлик, ўғирлик, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони ортгани, уларда аёлларнинг иштироки борлиги ачинарлидир.

Вилоят иқтисодий судининг биринчи инстанциясида 10778 та, апелляция инстанциясида 159 та иш кўрилган. Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йилнининг мос даврига нисбатан 4 фоизга камайган. Даъвогарлар фойдасига суд томонидан 582199,09 миллион сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган. Шунингдек, иқтисодий суд таркибида кадрлар тайёрлаш масаласида ҳам бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Бўш иш ўринлари яратилиб, соҳага ёш ҳуқуқшунослар жалб этилди.

Йиғилишда вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Музаффар Марахимов янги ташкил топган мазкур суд тизимининг функциялари ва ваколатлари ҳақида тушунча берди.

Сессия иштирокчилари томонидан мурожаатлар, суд мутасаддиларининг масъулияти ва интизомий жавобгарлиги, суд ишларининг кўрилиши, жойларда шу билан боғлиқ муаммолар ҳал этилиши юзасидан саволлар, таклифлар ўртага ташланди. Судьялар томонидан саволларга жавоб қайтарилди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масалада вилоят тиббиётидаги аҳвол ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган “Ижтимоий касалликлар, шу жумладан, эндокрин тизими касалликлари, онкологик касалликлар, сил касаллиги ва юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва асоратларининг олдини олиш бўйича Махсус дастур”ни тасдиқлаш ҳақида сўз борди.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев ўтган давр ичида тизимда рўй берган ўзгаришлар, юзага келган муаммолар, тиббиёт муассаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ижобий ишларни таҳлил этди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг ўзида тиббиёт тизимидаги ишларни такомиллаштириш мақсадида Президентимиз томонидан 11 та қарор ва Фармон қабул қилинди. Уларнинг ижроси туфайли вилоятдаги бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларига “Дамас” ва “Ниссан” русумли санитар автотранспорт воситалари келтирилди. Вилоят бўйича 88 та қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб уларнинг ўрнида қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди ва 15 та ҚВП қисқартирилди, 37 та ҚВП ўрнида тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди. Тез тиббий ёрдам бригадаларини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан марказлашган ҳолда таъминлаш мақсадида 1 миллиард 318 миллион сўм қўшимча маблағлар ажратилди.

Вилоят ҳокими ўз нутқида ҳамон тиббиёт билан муаммолар юзасидан шикоятлар келиши давом этаётганига танқидий баҳо берди. Дори-дармон ва даволаниш масаласи, айрим шифокорлар томонидан таъмагирлик содир этилаётгани, бандликни таъминлаш масалаларида жиддий муаммолар борлигини таъкидлади ва тегишли тавсияларни берди.

Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.