Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАШ ЭЛЕКТРОН ТАРТИБДА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

 2017-08-05 10:14:06    145

PDF юклаш
Чоп этиш


 Фуқароларни меҳнат фаолияти давомида ишга қабул қилиниши, бошқа доимий ишга ўтказилиши ва меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан боғлиқ муносабатларнинг даврийлигини тўғри ва аниқ юритиб бориш мақсадида меҳнат стажини ҳисоблаш тартиби амалда қўлланиб келинади.

 Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи ҳақидаги ёзувларни қайд этиб бориш учун ходимларга меҳнат дафтарчалари юритилади. Меҳнат кодексининг 81-моддасига биноан, меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт (ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно).

 Республикамизда ахборот технологияларининг тараққий этиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан давлат органларига аксарият ҳисобот ва маълумотлар электрон тартибда тақдим этилмоқда. Бу эса ўз навбатида вақт ва маблағнинг тежалишига сабаб бўлаётир.

 Эндиликда жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олиш тизими ҳам жорий этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 4 июль куни 462-сонли “Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

 Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркорларни, деҳқон хўжаликлари аъзоларини, қорамол ўстириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланаётган шахсларни ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа субъектлар бўйича 2018 йил 1 январдан бошлаб, қолган ташкилотлар бўйича – 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг меҳнат стажларини электрон ҳисобга олишга босқичма-босқич ўтиш жараёни белгиланди.

 Меҳнат стажи (шу жумладан, лавозим мавқеи, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, меҳнат таътилидаги ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган даврлар) ҳақидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибида тақдим этилиши мустаҳкамлаб қўйилади.

 Меҳнат стажини электрон ҳисобга олиш тизимининг жорий этилиши ўзининг бир қатор қулайликлари билан аҳамиятлидир.

 Аввало, иш берувчилар томонидан ходимларга юритиш учун меҳнат дафтарчалари сотиб олиш, юритиш ва уларни меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчаларни бериш мажбуриятидан озод қилади. Бунинг учун қилинадиган ҳаражатлар тежаб қолинади. Меҳнат дафтарчалари яроқсиз бўлиб қолганда ёки йўқотилганда иш берувчи ва ходим томонидан меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаш ҳамда меҳнат дафтарчаси дубликатини юритиш билан боғлиқ овворагарчиликка чек қўйилади.

 Меҳнат фаолиятини олиб бориш жараёнида унга киритилмайдиган айрим ҳолатлар юзасидан ҳам эндиликда меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинадиган тизим яратилмоқда. Жумладан, бунда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, меҳнат таътилидаги ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган даврлар қайд этиб борилади.

 Бундай тартибнинг жорий этилиши жисмоний шахсларнинг меҳнат стажи йўқолмаслигига, барча меҳнат фаолият даврлари стажга тўлиқ ҳисобга олинишига, меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлари айрим сабабларга кўра сақланмаган ҳолатларда судлар орқали тасдиқлатиш каби овворагарчиликларнинг йўқ бўлишига, меҳнат стажи даврийлигини кузатиб боришга, пенсия тайинлашдаги ноаниқликларнинг олди олинишига, меҳнат дафтарчаси юритиш учун қилинадиган ҳаражатларнинг иқтисод қилинишига ва бошқа ижобий самарадорликларга сабаб бўлади.

Бу каби ислоҳотлар пировардида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига эришилади. 

вилоят ҳокимлиги юридик хизматининг

 бош юристконсульти.