Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИСТИҚЛОЛ ШОДИЁНАЛАРИ

×

 2017-09-05 09:23:33    76

PDF юклаш
Чоп этиш


МАРҒИЛОН ШАҲРИ

Мустақиллик байрами “Фидойинг бўлгайсиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида Марғилон шаҳар Темир йўл бекатида зўр тантана билан ўтказилди.

Тадбир аввалида Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг нутқи тасвирга туширилган ҳужжатли фильм намойиш этилди ва уларнинг пок хотираси ёд этилди.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Илхом Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдулҳай Каримов, Қиличбек Тожиев ҳамда Яҳёбек Мўминовлар, хонандалар Нуриддин Асқаров, Мансурхон Нурматов, Муҳаррамой Муродова, Отабек Мухаммадзоҳид, Манзура, Гуласал Абдуллаева ва “Садо”, “Ином”, “Марғилон” ансамбли санъаткорларининг Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари томошабинларга хушкайфият ҳадя этди.

Мамасиддиқ Шеряев ва Ҳотамжон Ҳакимжонов бошчилигидаги ёш аскиячилар гуруҳининг ичакузди пайровлари барчага манзур бўлди. Турли спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритиб, олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган, кураш, гимнастика, таэквон-до, енгил атлетика бўйича маҳоратли спортчилар кўргазмали чиқишларини намойиш этдилар.

 

Шаҳноза Жўраева.

БЕШАРИҚ ТУМАНИ

Бешариқ туманида энг улуғ, энг азиз байрамимиз муносиб нишонланди. Байрамона  безатилган туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган байрам тадбирида  истиқлол йилларида барча соҳаларда қўлга киритилган салмоқли ютуқлар эътироф этилди.

Ўйингоҳга туташ кўчаларда савдо ярмаркалари ташкилланди. Барчанинг юз-кўзида шодлик, дилида тинчликка, мустақилликка шукроналик туйғуси. Кексаларнинг қўли дуода: ҳамиша юртимиз тинч-осуда, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин! 

Туман  маданият  уйи  томонидан тайёрланган бадиий дастур, республикада  хизмат кўрсатган  артист  Қиличбек  Тожиев, “Бешариқ тароналари” халқ дастаси санъаткорларининг  дилтортар қўшиқлари  байрамга ўзгача кайфият улашди.

Тумандаги  “Рапқон” бокс  ва  “Бек” каратэ  клуби спортчиларинг  кўргазмали чиқишлари  қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

 

ФУРҚАТ ТУМАНИ

Фурқат тумани марказий ўйингоҳни тўлдирган, дилларида шукроналик, балқиб турган шодиёна иштирокчиларига йўлланган  табриклар, Ватанни,  истиқлолни тараннум этувчи қўшиқлар, дилрабо куйлар  рақсларга уланиб  кетди. Туман  маданият уйи ва жисмоний тарбия спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури йиғилганларга ўзгача кайфият,  завқ улашди.

Таниқли эстрада хонандаси, “Ниҳол” мукофоти совриндори  Малика Эгамбердиева, санъаткорлар Мансурхон  Нурматов ва  Шаҳло Маҳмудоваларнинг  қўшиқлари  барчани  рақсга чорлади. Сўз устаси, қизиқчи Абдулла Акбаровнинг  ҳангомалари  иштирокчиларга  манзур бўлди.

Мустақиллик шодиёналари кеч оқшомга қадар давом этди.

 

РИШТОН ТУМАНИ

Туман марказидаги Бурҳониддин ал-Марғиноний номидаги маданият ва истироҳат боғи  ҳамда марказий ўйингоҳда  мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги байрам тантаналари юксак кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда  туманнинг  барча ҳудудларидан таклиф этилган нуронийлар, меҳнат фахрийлари,  давлатимизнинг юксак унвон ва орден-медаллари соҳиблари,  жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ёшлар, ишлаб чиқариш фаоллари иштирок этдилар.

Туман ҳокими Ғайратали  Мамадалиев шодиёна иштирокчилари ҳамда улар орқали барча туман аҳлини энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг  26 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

Тантанада риштонлик таниқли санъаткорлар Баҳодир Мамажонов, Валижон Қодиров, қувалик қўшиқчи Элёрбек Темировлар томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар барчага  завқу шавқ бағишлади.

Истиқлол байрами ҳамманинг кўнглига хушнудлик, фахр-ифтихор, кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Матлуба ТОЖАЛИЕВА.

 

ҚУВА ТУМАНИ

Қадим Қубо юртида ҳам энг эзгу байрам – мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёналари ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Аҳмад ал-Фарғоний номидаги мажмуада ташкил этилган ушбу тадбирда минглаб қуваликлар вакиллари иштирок этдилар.

Туман ҳокимлиги, туман маданият ишлари бўлими, таълим, тиббиёт, касб-ҳунар коллежлари ҳамкорлигида тайёрланган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги байрам дастуридан халқ қўшиқлари, лапарлар, нуронийлар дуоси, Аҳмад ал-Фарғоний тилакларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари жой олди.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслар байрамга алоҳида шукуҳ берди. Ёш спортчиларнинг Осиё, жаҳон мусобақаларида эгаллаган нуфузли ўринлари ҳар қанча таҳсинга лойиқдир. Улар даврага чиқишганда, олқишлар садоси борлиқни тутди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулҳай Каримов ижросидаги дилрабо қўшиқлар, тумандаги “Анор” ва “Зебо” ашула ва рақс халқ дасталарининг хонандалари ва раққосалари томонидан ижро этилган Ватан, тинчлик, дўстлик, меҳр ва муҳаббат мавзуларидаги қўшиқ ва рақсларига томошабинлар ҳам жўр бўлдилар.