Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖУРНАЛИСТНИНГ УЙҒОҚ ЮРАГИ

×

 2017-09-05 09:24:54    61

PDF юклаш
Чоп этиш


юксак эътирофдан шод, эзгу рағбатдан миннатдордир

 

“Қалбингни қалбимга яқинлигини қандоқ унутай!”... Бундан бир неча йиллар аввал “Фарғона ҳақиқати” газетаси саҳифаларида қайта-қайта ўқиганим – журналист ижодининг энг инжа қирралари, қийинчиликлари ва шарафи ҳақидаги мақола айнан шундай номланарди. 

Бу – моҳир журналист Маъмура Абдураҳимованинг матбуот ва унинг ривожи, газетхон маънавияти ва тафаккури юксалишига вобаста юрагининг акс-садоси эди. Дастлаб сарлавҳаси, сўнгра мақоланинг ўзига хос, оҳанрабо йўли устоз муаллифлигидаги бошқа ижодий ишларни ҳам бир-бир варақлашга иштиёқ уйғотади. “Тинчлик гулида муҳаббатим бор”, “Умр дарёсининг олтин кўприги”, “Сен дунёни шоир қил, ўғлим”, “Бирлашган дарё бўлади”, “Она қалби остидаги аллома”... . Буларнинг ҳар бири уйғоқ юракли, ёниқ қаламли ижодкорнинг оламбахш туғёнлари, аслида.   

Устознинг “Фарғона ҳақиқати” газетасидаги ижодий фаолияти айнан мустақиллик билан ҳамқадам бўлди. 1991 йилнинг  1 сентябридан бошлаб таҳририятнинг адабиёт ва санъат бўлимида куртак очган ижод гули истиқлол илҳомидан гуркираб, яшнаб, қимматли маънавий ҳосиллар бераётир. Бугун газета саҳифаларида юртимиздаги инсонпарвар ислоҳотлар, эзгулик бонглари ҳақидаги, айниқса, “Агар огоҳсен...” рукни остида берилаётган ўтли мақолаларни газетхон интиқиб кутаётгани, севилиб, такрор ўқилаётганининг ҳикмати, аввало, устоздаги тақдир ато этган фикрлаш, сўзни сўзга жам қилмоқлик толейидан миннатдорлик туйғусига туташдир.

Айни фарахбахш кунларда барча соҳалар қатори адабиёт, санъат ва маданият аҳлига бўлган эътибор ва меҳрдан қувониб, ўз касбининг масъулияти ва шарафини теран англаган устознинг ижоди она халқининг ишончи, муҳтарам Президентимизнинг  эзгу эътибори билан сийланди. Газетамизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий, адабиёт ва санъат бўлими мудири Маъмура Абдураҳимова истиқлолимизнинг қутлуғ йигирма олти йиллик тантаналари арафасида “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Ушбу хушхабар вилоятимизнинг барча оммавий ахборот воситалари, айниқса, устознинг ҳамкасблари ва шогирдлари кўксини тоғдек кўтарди. Зеро, бу Фарғона журналистлари учун юксак шарафдир.

-26 йилдирки, шу муқаддас даргоҳ, файзбарор ижодхонам бағрида ундим, ўсдим, камолга етдим, – дейди устоз – Менга эл билан диллашиш, ёниб ёзиб, тафаккур тандирида пишган мулоҳазаларимни яна минглаб юраклар билан бўлишиш имконини берган ҳам у. Ишончим комилки, Юртбошимизнинг улкан эътирофи саналмиш – “Дўстлик” ордени нафақат менинг, балки бу йил қутлуғ юз ёшга тўлиб бораётган отахон газета -“Фарғона ҳақиқати”нинг кўксига қадалгуси.

Қаламига содиқ, сўзга ошиқ журналист, шогирдпарвар устозимизга юксак мукофот муборак бўлсин!