Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУЮК ИНСОН БОШЛАБ БЕРГАН ЙЎЛ

×

 2017-09-05 09:29:58    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент И.А.Каримов давлат раҳбарларининг янги авлодини ўзида бошқалардан кўра тўлароқ мужассам этган минтақанинг буюк сиёсий арбобидир.

 

Франц Враницки

 

Қайси давлат тарихига назар ташламайлик, халқнинг дарди, миллатнинг қайғуси, унинг орзу-интилишлари, ўз элини мустақиллик деган бир улуғ неъматга олиб боришга қодир бўлган буюк шахсларни табиатнинг ўзи инъом этади.

Албатта, бунинг бевосита асоси сифатида ўрта асрларда диёримизда мўғиллар исканжаси авжига чиққан бир замонда Амир Темурнинг, Шайбонийлар ва бошқа ҳукмрон табақалар ўртасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг, Шўроларнинг амалга оширган турли зулмларига қарши жадид уламоларимизнинг ватан, халқ, озодлик йўлида ҳақиқий қалқон бўлиб майдонга чиқишганини мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин. Замонамизнинг ана шундай буюк шахсларидан бири сифатида Ислом Каримовни юқорида келтириб ўтилган буюк шахсларга, улуғ сиймоларга қиёсласак муболаға бўлмайди.

Ҳақиқатдан ҳам, Ислом Каримов маънан юксак фазилатларга эга бўлган, машҳур давлат ва сиёсат арбоби, иқтисодчи, талантли нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл – юртини, фуқароларини айниқса, биз ёшларни севган ва ўз юртини халқаро хамжамиятга танитган инсон сифатида ёдимизда қолади. Мана шундай буюк шахснинг қийинчилик ва ташвишлар билан тўлиб тошган ҳаёти ва фаолиятини кичик бир мақолада мукаммал даражада баён қилиш мураккаб албатта. Лекин, унинг буюк шахс, эркин фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат асосчиси ва бунёдкори сифатидаги ҳаёти ва серқирра фаолиятини ёритишда кўп жилдлик китоблар ёзишга арзиди.

Давлат арбобининг Ўзбекистон Республикасини янгидан ташкил топган мустақил мамлакат сифатида бозор иқтисодиёти, мукаммал инфраструктура, замонавий бошқарув аппаратини яратишда, мамлакатда ҳал этилиши жумбоқ бўлган муаммоларни тўғри қарорлар билан ечишда амалга оширган ишлари таҳсинга лойиқдир. У Фарғона воқеалари, Қўқон, Қувасой, Гулистон, Паркент, Бўка ва Наманганда юзага келган қонли тўқнашувлар, турли зиддиятлар авжига чиққан бир пайтда Республикани жар ёқасидан қайтара оладиган инсон сифатида майдонга чиқди. Унинг бу низоларни олдини олишдаги хизматлари бутун халқимиз, хорижий давлат раҳбарларидан тортиб оддий халқигача юксак баҳолангани барчамизча аён албатта.

Биринчидан, Президент нафақат сиёсат борасида балки, ўз мамлакати истиқболи, турли хил иқстисодий инқирозлардан тортиб, мулк борасида, ҳокимият борасида, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари хусусидаги масалаларда ҳам ҳақиқий қаҳрамонликлар кўрсатиб ўз олдига қўйган масалаларни мукаммал даражада амалга ошира олди. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида тинчлик ва барқарорликни сақлашда, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишда, миллатлараро ҳамжиҳатликни асрашда, миллий армияни шакллантиришда, суд – ҳуқуқ соҳасини янги асосда вужудга келтиришда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг манфаатларини ҳимоялаш каби масалаларни йўлга қўйиш, ривожлантиришдаги хизматлари бениҳоя катта бўлди.

Мустақиллик меъмори нафақат мамлакатимизда балки, қўшни ва хорижий минтақаларда юзага келган турли можаролар, миллатлараро келишмовчиликларни бартараф этишда, осойишталикни юзага келтиришда қўшган ҳиссасини баҳолаш муҳим аҳамият касб этади. Тожикистон, Қирғизистондаги можароларни, Афғонистон муаммосини ҳал этишда, миллатлараро муаммоларни ечишда стратегик олдиндан кўра билиш истеъдоди, янги концепцияларни яратишдаги ўзига хос бўлган жиҳатлари бунга мисол бўла олади. Хавфсизлик борасида бугунги кунда бутун инсоният учун салбий оқибатлар келтириб чиқараётган глобал муаммоларга: диний экстремизм, халқаро терроризм, минтақавий можаролар масаласига алоҳида эьтибор бериб, халқаро хамжамиятни хам ушбу масалаларга жиддий ёндашишга чорлаб, БМТ, ЕХХТ, МДХ каби бир неча халқаро ташкилотлардаги чиқишларини таъкидлаш мумкин. Хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат арбобларининг фикрларига кўра “И.А.Каримов Президент сифатида ўз амолини ўз мамлакати Ўзбекистонга ҳам, дунёга ҳам такрор – такрор баён қила олди”.

Биринчи Президентимиз “Ўзбекистон Қаҳрамони” (1994-й), “Мустақиллик” (1996-й), “Амир Темур” (1998-й) орденлари соҳиби, халқаро муносабатларни ривожлантиришдаги салмоқли хиссаси учун бир қатор хорижий давлатларнинг ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг орден ва медаллари билан мукофотланган. У Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги (1994-й), нуфузли халқаро академияларнинг фахрий аъзоси ҳисобланади. Ёзган асарлари инглиз, француз, испан, немис, ҳинд, хитой, араб каби ўнлаб турли хорижий тилларга бир неча бор таржима қилинган.