Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕҲР-МУРУВВАТНИНГ ОЛИЖАНОБ НАМУНАСИ

×

 2017-09-12 11:29:00    73

PDF юклаш
Чоп этиш


эҳтиёжманд оилаларга янги уйлар

 

Юртимизда  кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, уларни уй-жойлар билан таъминлаш  яхши анъанага айланди. Айни пайтда халқимизга хос юксак фазилатни ўзида мужассам этган  бундай  эзгу тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар, туманларида амалга ошириляпти.

Бағдод туманидаги Миришкор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган уй топшириш маросимлари ҳам фуқароларимиз қалбига бир олам ҳурсандчилик улашди. Бу эътибордан Дилбар Алижонова, Райхона Атаматовалар баҳраманд бўлдилар. 

Уй топшириш маросимлари Олтиариқ туманида ҳам кўтаринки руҳда бошланди. Туман раҳбарлари ва фаоллари иштирокида ўтган тадбирда  сўз олганлар мамлакатимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини, ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатининг устувор тамойиллардан бири эканлигини таъкидладилар. Рустамовлар оиласига янги уй-жойнинг калити топширилди.

Мустақиллик яратган имкониятлар  шарофати билан  мамлакатимизда инсон манфаатларига, халқнинг тинчлиги  ва фаровонлигига хизмат қилувчи  ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Содиқ Рустамов. – Турмуш ўртоғим  Гулноза Рустамова билан янги хонадонга кўчиб ўтдик. Бунинг учун Президентимиздан миннатдормиз.

Уливер Фозилова – 1-гуруҳ ногирони.  Ёлғиз фарзандини  ўзи тарбиялаб келмоқда. У 15 йилдан буён онасининг 3 хонали уйида акаси, келинойиси билан  истиқомат қиларди. Шу куни Бешариқ туманида қуриб битказилган икки қаватли арзон уйнинг 3 хонали хонадони калити унга тантанали равишда топширилди.

–   Қизимнинг янги уйга кўчиб ўтганлигини кўриб, қалбим чексиз қувончга тўлди, – дейди Айша Дугон. – Берилган тикув машинасидан фойдаланиб, 4 ярим миллион сўмлик этак тикди. Уйнинг дастлабки 16 миллион сўми давлатимиз томонидан тўлаб берилди.

Имконияти чекланган бўлишига қарамай данғаралик Ғофуровлар оилавий касаначилик билан шуғулланишади. Қундузхон 2-гуруҳ, турмуш ўртоғи Акмалжон 3-гуруҳ ногирони. Оилага вилоят ҳокимлиги томонидан берилган тикув машинасида уй пардалари, рўзғор буюмлари тикиб, аҳолига етказиб берадилар. “Пахтасанот” акциядорлик жамияти билан тузилган шартномага асосан ҳозирда этак тикиб, буюртмани бажариб келмоқда.

Данғара туманининг Навбаҳор маҳалласида қурилиб битказилган 2 қаватли,16 хонадондан иборат арзон уйларни эгаларига топшириш маросими ҳақиқий шодиёнага айланиб кетди.  Хонадон соҳибларига калитлар топширилди.

Давлатимизнинг эътиборга мухтож қалбларга севинч, умид туйғуларини улашаётганлиги қувонарлидир, – дейди “Навбаҳор” МФЙ раиси Олияхон Отақўзиева.  –   Янги хонадонлар топширилиши билан бирга вилоят  хокимлиги томонидан  гиламлар, уй-рўзғор буюмларидан иборат жамланма, ётоқхона мебеллари ҳам тортиқ этилди.

Президентимиз қарорига кўра қишлоқ жойларда 4 ва 2 сотихли 2 ва 3 хонадондан иборат уйлар ҳам Фурқат туманининг Ободон маҳалласида  ўз эгаларини топди.