Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИКРОМОЛИЯВИЙ ЁРДАМ

 2017-09-12 11:33:58    77

PDF юклаш
Чоп этиш


кичик бизнес ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил

 

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони меҳнат муносабатларини қайта кўриб чиқишда муҳим ҳуқуқий ҳужжатга бўлди.

Жорий йил 22 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, бошланғич капитални шакллантириш учун кредит бериш, оилавий ҳамда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти, касаначилик, ҳунармандчилик ва шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойлардаги юртдошларимизнинг бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш, янги иш ўринлари ташкил қилаётган корхоналар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга технологик жиҳозлаш ва модернизациялаш учун замонавий ускуналар ва мини-технологиялар харид қилишга кредитлар бериш тартибга солинди.

Аброр Асқаров, «Микрокредитбанк»нинг вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашуви даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан «Микрокредитбанк» АТБни қўшимча капиталлаштириш мақсадида 30,0 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилгани қарорда қайд этилди. Ҳозирда вилоятимиз учун ажратиладиган маблағ масаласида ҳам дахлдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда тегишли топшириқлар бажариляпти.

Қарор иловасида ташкил этилганига 6 ойдан ошмаган тадбиркорлик субъектларига 24 ойгача микрокредитлар ажратиш, юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача, микрофирмалар ва деҳқон хўжаликларига (юридик шахс мақомига эга), кам таъминланган оилалар ва ўқув муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача, Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун янги иш ўринлари яратиш шарти билан 24 ойгача энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача бериладиган микрокредитлар ҳажмини кўпайтириш белгилаб қўйилди. Шунингдек, олий ўқув муассасалари ва коллежлар битирувчилари — «Start-up ҳафталиклари» дастури доирасида тақдим этилган ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «bisnes.mehnat.uz.» сайтида жойлаштирилган истиқболли лойиҳалар муаллифлари учун микрокредитлар ажратиш масаласи ёшлар бандлигини таъминлашда кенг имконият бўлиб хизмат қилади.

Илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ биргаликдаги жавобгарлик асосида микрокредитлар ажратиш, жумладан, 3-5 кишидан иборат гуруҳ ташкил этилганидан қатъий назар, биргаликдаги жавобгарлик асосида кафолат таъминотисиз кредит ажратиш, гуруҳнинг ҳар бир аъзосига бир йилгача энг кам ойлик иш ҳақининг 15 бараваригача бир хил миқдорда микрокредит ажратиш белгиланди. Шунингдек, ўз хонадонида касаначилик асосида меҳнат қиладиган юртдошларимиз учун ҳам бир қатор имтиёзлар шакллантирилди.

Бахтиёр Элчиев, вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви  раиси:

– Ҳозирда вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш ишларини ташкил этдик. Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилалар аъзоларининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун молиявий ёрдамни мақсадли тақсимлаш ишлари ҳам эътиборга олинди. Мазкур қарорда тадбиркорлик соҳасидаги шароитлар ва қонунчиликни, бизнес-режа тузиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун тижорат банкларининг микрокредитларини олиш шартлари ва механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича семинарлар ташкил қилиш белгилаб берилгани аҳолининг қизиқишини оширади. Негаки, бугун ўзи эҳтиёжманд бўлсада, юртимга нафим тегсин, деган ватандошларимиз кўп. Уларни бирозгина молиявий-маънавий қўллаб-қувватланса кифоя. Самарали натижаларга эришилади. Қарор ижроси ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг фаровон турмушида муҳим аҳамиятга эгадир.

Қабул қилинган қарорнинг яна бир афзаллиги кам таъминланган оилаларни микрокредитлар билан кафолатли таъминлаш тизимининг яратилганлигидир. Айни шу тоифадаги оилалар учун бериладиган суғурта полислари бўйича 1 фоизгача суғурта мукофоти ундиришни амалиётга жорий қилиш, уй-жой шароитларини яхшилашда истеъмол, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун ҳам микрокредитлар ажратилади. Унда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар ҳажмини ошириш, жумладан, қишлоқ жойлардаги олис аҳоли пунктларида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган, озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган ва зарарли таъсирларга берилмаган фуқаролар манфаати ҳам инобатга олингани катта қизиқиш билан кутиб олинди.