Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЎРКАМ УЙЛАР ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТЛАРИ БИЛАН

×

 2017-10-05 09:53:30    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган ва интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётир.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида эса вилоятимиздаги кўплаб ёш оилалар ҳам янги хонадонларга эга бўлишмоқда.

         Яқинда Фарғона шаҳрининг “Янги йўл” маҳалла фуқаролар йиғинида барча қулайликларга эга, замонавий ва миллий меъморчилик анъаналарини ўзида уйғунлаштирган, кўркам ёшлар уйи фойдаланишга топширилди.

“Фарғона тараққиёт  қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 5 миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилган, 2 ва 3 хонадан иборат 48 та хонадонда айни вақтда истеъдодли, турли йўналишлардаги ютуқлари билан тенгдошларига ибрат бўлаётган ёш оила вакиллари истиқомат қилаётир.

– Шинам уйларнинг имтиёзли шартлар асосида тақдим этилаётгани ёшларни қўллаб-қувватлаш ва оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган эзгу мақсадларга хизмат қилади, – дейди “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси, ёш шоира Гўзал Оҳунова – Хонадонимиз мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами кунларида топширилгани бир умр ёдимизда қолади. Бир хонадонда спорт устаси, яна бирида Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, умуман ҳавасга лойиқ бу уйларда иқтидорли, билимдон оила вакилларининг истиқомат қилаётгани юртимизда ёшларнинг изланиш ва ташаббуслари яна бир карра тақдирланганидан далолат беради.

Ана шундай самимий фикрларни янги хонадон эгаларидан бўлган, спортнинг муай-тай тури бўйича халқаро мусобақалар ғолиби Иқболжон Асқаров, она тили ва адабиёт фанидан республика фан олимпиадасида фахрли ўринни қўлга киритган Инъомжон Нишоновлар ҳам таъкидлашди.

– Янги хонадонга кўчиб ўтганимизда қизалоғим дунёга келган эди, – дейди Инъомжон Нишонов. – Президентимизга раҳмат, бу юксак ғамхўрлик ўзимизга бўлган ишончимизни янада оширди. Келажакда ҳам бор билим ва истеъдодимни Ватанимиз тараққиётига бағишлайман.

Янги уйлар мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган иқтидорли, ташаббускор ёш оилаларга тижорат банкларининг ипотека кредити асосида йигирма йил муддатга, бошланғич тўловларсиз тақдим этилаётгани диққатга сазовордир. Хоналар кенг ва ёруғ, шинам, энг муҳими, сифатли барпо этилаётгани навқирон авлод вакилларини келажакда янада катта ғояларга, муваффиятларга руҳлантиради.