Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГАЗЕТХОНЛИК – МАЪНАВИЯТ ТАЛАБИ, ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК МЕЗОНИ

 2017-10-05 09:54:51    309

PDF юклаш
Чоп этиш


шунингдек, ҳар кимнинг виждон иши ҳамдир

 

 

Йиллар ва даврлар силсиласида, турфа ижодкорлар нигоҳида чархланган қалами, ўтлиғ сўзлари билан обрў ва эътибор қозониб келаётган “Фарғона ҳақиқати” газетасининг  дунё юзини кўрганига бир аср тўлди.

Вилоят ҳокимлигининг Бош нашри сифатида бугунги кун ҳарорати ва масъулиятини тўла намоён этиб, давлат ва халқ ўртасида муҳташам кўприк вазифасини бажариб келаётган газета вилоятимиз ҳаётидаги изчил ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий жараёнларни холис, очиқ ва ҳаққоний мезонлар асосида ёритиб келади.

“Фарғона ҳақиқати” газетаси бугунги шиддатли даврда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамият ҳаётидаги янгиланиш ва ўзгаришлар юзасидан ўз сўзини айтиш баробарида, мамлакат ва вилоят миқёсида эълон қилинаётган муҳим қарор ва фармойишлар, халқимиз ҳаёти ва тақдирига бевосита дахлдор бўлган эзгу чора-тадбирларнинг амалий акс-садосини бераётир.

Маънавиятнинг муҳим илдизларидан бири, шубҳасиз, китобхонлик ва газетхонлик фазилатига бориб тақалади. Давлатимиз раҳбари  Шавкат Мирзиёевнинг ҳар икки маънавият омилига алоҳида эътибор қаратаётгани, республикамизда  нафақат китоб маҳсулотлари, шунинг баробарида даврий нашрларни чоп этиш самарадорлигини оширишнинг қўллаб-қувватланиб, халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг китоб ва газета мутолаасига чорланаётгани бежиз эмас, албатта. Айниқса, бу борада инсоният ишончини шараф билан оқлаган омил, айнан матбуот эканлигини газетачилик тарихи  кўп бор исботлаган. Маърифатпарварлар боболаримиз миллий матбуотимизга асос солиш асносида “Маслак ва мақсадимиз – халқ манфаатига хизмат этмак” деган ғояни ўртага ташлаганлари газетанинг миллат маънавиятининг асоси эканлигини чуқур англаб етганларини кўрсатади.

Фақат юксак маънавият ғалаба қиладиган, кундан-кунга томир отиб бораётган жоҳил иллатларга қарши фақат маънавиятгина енгилмас куч бўлиб кураша оладиган даврда юртимиз, хусусан, вилоятимизда чоп этиладиган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий газеталарга эътибор масаласи, умуман, газетхонлик маданиятидан кўнгиллар тўлгулик эмас.

Гап халқ маънавияти хусусида кетар экан, газетага обуна масаласи кўндаланг келганда, кўпчиликнинг бу ишга беэътиборлик ва сусткашлик билан қараши бор  гап. Бу борада, аввало, ўзи ибрат бўлмаётган  айрим корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларининг газетага муносабатини ҳеч қайси мезон билан ўлчаб бўлмайди.

Таҳририятда кўп учрайдиган ҳолат: айримлар вилоят ҳокимлигининг Бош нашри, нуфузли газетада  ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот фаолиятини акс эттириб, мақола чоп этилишини истайди-ю, сўнггида “Газетангизнинг шу сонидан бир-иккита топиб беринг” дейишга уялмайди. Бошқача қилиб айтганда, тандирда нон пиширтириб, роҳат билан ейди, бироқ на нонвой меҳнатининг, на ноннинг ва на ўтиннинг ҳақини тўлайди. Аслида мана шу ҳолатнинг ўзи маънавиятсизлик белгиси эмасми?

Биринчи Президентимиз ҳар доим “Маънавият йўқ жойда, ўсиш, ривожланиш бўлмайди”, деб бонг урганлари бежиз эмас. Чиндан ҳам, ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса ва давлат идорасида, аввало, маънавий муҳит барқарор бўлгандагина, ундан ижтимоий-иқтисодий юксалиш натижаларини кутиш мумкин. Масаланинг яна бир муҳим жиҳати, қўл остида 5 ёки 500 нафар ходим меҳнат қиладиган корхона раҳбари ва унинг ўринбосарлари давлатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг вилоятимиздаги натижалардан, муҳим қарор ва фармонлар моҳиятини ўзида акс эттирган мақола ва ахборотлардан ўз вақтида хабардор бўлиши, ҳудудда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, адабиёт, қишлоқ хўжалиги каби муҳим соҳаларга оид жараёнлар билан изчил танишиб бориши учун ҳам доимий газета мутолааси керак. Шу ўринда, жамиятнинг юраги матбуот кўксида уриб туради, деган нақл маънисини чуқурроқ ўйлаб кўрайлик, жамиятнинг юрак уришини тингламаган қайси раҳбар бунга ўз фаолиятида акс садо беради, унинг ўзи нофаол ва масъулиятсиз бўлатуриб, қўл остидаги ходимларга давлат ва эл-юрт иши учун фидойилик ва фаоллик кўрсатишни талаб қилишга ҳақлими? Йўқ, албатта.

Тўғри, ҳар кимнинг ўз маънавий танлови, ҳуқуқи бор. Қолаверса, ҳеч қайси газетанинг обунаси мажбурий эмас. Аммо масаланинг иккинчи бир жиҳати бор. Республикамизни кейинги беш йил ичида ривожлантиришга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси бўйича изчил чора-тадбирлар режаси амалиётга тадбиқ этилмоқда, халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш, инсон манфаатларига олий мезон сифатида қараш, шунингдек, ёшлар масалаларига давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратиш каби кенг кўламли ислоҳотлар бардавомдир. Газета эса ушбу эзгу саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳиятини халққа кўрсатувчи кўзгулардан бири сифатида ҳақли эътироф этилаётир. Бу эндиликда обуна масаласи нафақат маънавият талаби, ижтимоий фаоллик мезони, балки виждон ишига айланганини кўрсатади.

Обуна – нафақат газетанинг дунёга келиши учун сарф этилган вақт, қоғоз, ранг, тўкилган кўз нури, адо этилган ижодий меҳнат, таҳрир машаққатинигина эмас, фидойилик ҳаққи, десак тўғри бўлади.

Азиз газетхон! Кайковус ўзининг “Қобуснома” асарида “Сўзингизга харидор борми, бор бўлса, сўзланг!” дейди. Айтмоқчи бўлганимиз, газета ҳам юксак минбар. Унда муносиб сўз айтиб, халққа юзланмоқ, одамлар қалбига маънавият эпкинлари, маърифат нурларини олиб кирмоқ ҳам шарафли, ҳам ўта масъулиятли вазифадир. Ана шундай олижаноб вазифа зиммамизда экан,  эзгу сўзимизнинг сиз каби харидорлари кўп бўлишини, шунинг илҳомидан ёниб, жўшиб ёзиш ва ёзганларимизни қўлингизга тутишни беҳад истаймиз.  Сиз ҳам газетамизнинг харидори бўлиб, унинг чинакам эгасига айлансангиз, ҳар сонини интиқ кутиб, саҳифаларда ёритганларимизга ўз муносабатларингизни билдириб борсангиз, бизга чексиз ижодий қувват берган, юз йилки сиз билан мудом диллашаётган “Фарғона ҳақиқати”нинг забардаст юрагига янада баркамоллик оловини солган бўласиз. Зеро, газетхон меҳри ва эътибори билан бу қутлуғ нашрнинг кўзи ёрқин, сўзи ўткир бўлиб бораверади.