Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ – ХАЛҚ МУҲОКАМАСИДА

 2017-10-05 10:01:47    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, уни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Конституциямизда давлатнинг жамият олдидаги масъуллиги мустаҳкамлаб қўйилди.  2014 йил 16 апрелда Конституциямизнинг бир қатор моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар эса жамоатчилик назорати институтига конституциявий мақом берди.

Дарҳақиқат, миллий қонунчилигимизда фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллигини ва уларнинг давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш борасидаги ваколатини мустаҳкамлашга қаратилган юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Уларнинг жумласига “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳужжатларини киритиш мумкин.

Мамлакатимизда жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган бўлиб, у тизимли равишда ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга, жамиятни демократлаштириш жараёнининг босқичма-босқич ривожланиб бориши самараси ўлароқ фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортиб бормоқда. Бу эса жамоатчилик назорати бўйича махсус қонун қабул қилишни талаб этади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида жорий йилда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган эди.

Шунга мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Айтиш жоизки, ушбу қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида миллий тажриба, яъни, бугунги кунда мавжуд қонунчилигимизда жамоатчилик назорати билан боғлиқ нормалар, шунингдек, ушбу масалада олим ва мутахассисларнинг назарий ва амалий қарашлари ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси атрофлича ўрганиб таҳлил этилди.

Қонун лойиҳаси 21 та моддадан иборат бўлиб, унинг мақсади фуқароларнинг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Конституциямизда кафолатланган жамият ва давлат ишларини бошқаришга бўлган ҳуқуқларининг амалга оширилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. 

  Хўш бундай назорат ким томонидан амалга оширилади, деган саволга қонун лойиҳасида 4 та субъект санаб ўтилмоқда. Булар авваламбор Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларидир.

Жамоатчилик назорати кимнинг устидан олиб борилади, деган савол туғилиши мумкин. Айтиш лозимки, Қонунда жамоатчилик назорати объекти аниқ очиб берилмоқда. Унга кўра давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг қуйидаги соҳадаги фаолияти жамоатчилик назоратининг объекти ҳисобланади:

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек давлат, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш бўйича;

фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини таъминлаш бўйича;

ўз зиммасига юклатилган социал ва ижтимоий манфаатларга дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш бўйича;

самарали ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича;

ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни бажариш бўйича фаолияти жамоатчилик назоратининг объектидир.

Энди назорат қандай шаклда олиб борилади, деган саволга қонун лойиҳасида 8 та шакл санаб ўтилмоқда. Улардан биринчиси давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар юбориш, иккинчиси давлат  органларининг  очиқ  ҳайъат  мажлисларида  иштирок этиш,  учинчиси жамоатчилик муҳокамаси, тўртинчиси жамоатчилик эшитуви, бешинчиси жамоатчилик мониторинги, олтинчиси жамоатчилик экспертизаси, еттинчиси жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ниҳоят саккизинчиси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳисоботларини эшитишдир.

Айни кунда қонун лойиҳаси кенг халқ муҳокамасига қўйилган бўлиб, муҳокамаларни амалий руҳда ўтказиш, таклифлар йиғиш мақсадида Қонунчилик паллатаси депутатлари иштирокида ҳудудларда анжуманлар, давра суҳбатлари, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта якунида Фарғона шаҳрида ҳам ана шундай давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассислари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий Кенгаш аъзолари, вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Давра суҳбатида қонун лойиҳаси кенг ва атрофлича муҳокама этилиб, маҳаллий мутахассисларнинг, эксперт ва ҳуқуқшуносларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.

Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ана шундай тадбирлар республикамиз ҳудудлари бўйлаб кенг аудиторияларда ўтказилмоқда. Бундай кўзланган асосий мақсад эса “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни ҳар томонлама пухта тайёрлаш ва амалиётга жорий этишдан иборат. Зеро, қонун халқ манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилсин.