Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“АТЛАС” МЕДИА ПАРК БОЗОРИ
2017-12-02 12:00:08 146
Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами арафасида Фарғона шаҳрида қад ростлаган “Атлас” медиа парк бозори фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди.
Мажмуа замонавий дизайн асосида барпо этилган бўлиб, ундан турли озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший буюмлар ўрин олган.
Қувонарлиси, мажмуада болалар ўйингоҳи, тамаддихона, ўзи юрар зина мавжуд бўлиб, харидорлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Савдо мажмуаси очилиши билан 100 дан ортиқ ишчи ўрни яратилди.
– Уйимиз яқинида иш бошлаган кўркам савдо мажмуаси шаҳримиз кўркига кўрк қўшиш билан бирга рўзғор учун зарур маҳсулотларга бўлган эҳтиёжимизни қондирмоқда, – дейди Донохон Қодирова.
Нодира РАҲМОНҚУЛОВА.
“Фарғона ҳақиқати” мухбири.