Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 253 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САНЪАТНИНГ НУРЛИ ЙЎЛИ

 2017-04-12 20:01:29    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона санъат  коллежини сўнмас булоқларга қиёслаш мумкин. Олтмиш йилдирки, бу зиё даргоҳи ўз бағридан қанчадан-қанча улуғ санъаткорлар, моҳир педагоглар, дунёга донг таратган мусиқачи-ю, хонандаларни етиштириб чиқармоқда.

Таваккал Қодиров, Мамасиддиқ Мадалиев, Саиджон Дадажонов, Султонали Маннопов,  Рафаэл Бакиров, Зокиржон Шокиров, Абдуҳошим Исмоилов, Абдулаҳад Абдурашидов, Эркинжон Рўзиматов, Юлдуз Абдуллаева, Замира Раҳматуллаева, Авазбек  Мансуров, Анвар Эргашев, Абдураҳмон Холтожиев, Илҳомжон Иброҳимов, Давлатжон Муллажонов, Гулсанам Мамазоитова, Ёқутхон Қодирова, Вера Савелъева, Юсуф  Караев, Энвер Измайлов сингари санъатимиз ривожига ҳисса қўшганлар номи айнан шу қутлуғ даргоҳ билан чамбарчас боғлиқдир.

Санъат маскани ташкил топгандан буён унга фақат икки кишигина раҳбарлик қилди. Ўттиз йил Ҳакимахон Мақсумова ва худди яна шунча йил Юсуфбек Ғофурбековларнинг етакчилик салоҳияти, фидойилиги, ташаббускорлик ва чинакам истеъдодни қадрлаш каби фазилатлари ютуқлар бардавом бўлишига замин яратгандир балки!

       Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Р.Қипчоқов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари О.Юнусов, анъанавий ижрочилик кафедраси мудири Қ.Умаров, меҳнат фахрийлари Қ.Абдуллаев, А.Мажидов, С.Муллажонова, А.Куприн, Ю.Гогохия, Г.Африкантова, Д.Ғофурбекова, Ш.Досматова, Р.Тожибоев, Э.Латипов, С.Халилова, Н.Ҳасанова, М.Ҳолиқов, Г.Абдулова сингари камтар устозлар меҳнати бугун алоҳида эътироф этилади.

       Ўқув даргоҳидан юзлаб халқаро ва республика танловлари ғолиблари, “Ниҳол” ва Зулфия номидаги Давлат мукофоти  совриндорлари етишиб чиқдилар. Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Фарҳод Қамбаров, Азамат Муҳаммаджонов, Отабек Маҳмудов, Дилоромхон Алимова раҳбарлигида коллежнинг 12 нафар ўқувчиси “Ниҳол” Давлат мукофотига сазовор бўлишди.

Халқаро танловлар  лауреатлари Аббос Раҳматуллаев, Елена Мадмусаева, Иқбол Раҳматов, Улуғбек Солижонов, Авазбек Холматов, Бекзод Турдимуҳаммедовлар эса коллеж номини дунёга танита олдилар.

       – Фарғона санъат коллежи жамоаси фаолияти, республикамиз санъати, маънавияти ривожига қўшаётган ҳиссаси барчага маълумдир, – дейди Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркинжон Рўзиматов. Забардаст созанда ва хонандаларни тарбиялаган муаззам, нурли маскан ҳамиша қалбим тўридадир.

       Кеча Фарғона санъат коллежининг 60 йиллигига бағишланиб ўтказилган  тадбирга вилоятимиз фаоллари, профессорлар, зиёлилар, таниқли хонанда ва созандалар, фахрий ўқитувчилар, собиқ битирувчилар ва ёшлар таклиф этилдилар.

       “Ўрта махсус таълими тизимидаги санъат ва маданият таълими муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини оширишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги илмий-назарий  конференциядан сўнг “Авлодлар учрашуви” номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

       Шунингдек, тадбирда билим даргоҳида ёшларга санъат сирларини пухта ўргатиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчилар ҳам муносиб тақдирландилар.

       Саҳнада миллий қўшиқларимиз, катта ашулалар, жаҳон опера санъати дурдоналари, куй ва наволар жаранг сочди. Уларнинг ҳар бирини коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари, собиқ битирувчилар ижро этганлиги жуда ҳаяжонли кечди.

Бу азиз даргоҳда ёшлар иқтидорини асраб-авайлаб, уларнинг орзуларига қанот бера оладиган санъатимизнинг асл фидойилари бор. Уларнинг тинимсиз меҳнатлари маҳсулига эса халқ ўз баҳосини бериб бораверади!