Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳаж ва Умрага боришда ҳам адолат ўрнатилади

 2018-01-08 10:21:18    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ аввал Ҳажга борган фуқаро қайта юборилмайди. Шунингдек, Умра зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги икки йил мобайнида Умра ёки сўнгги беш йил мобайнида Ҳаж тадбирига бормаган бўлиши керак. Бу кўпчилик юртдошларимизнинг адолат нуқтаи назаридан ниятлари амалга ошишига хизмат қилади.
Ҳаж тадбирига борадиган номзодларни саралаш ишлари бу мавсумдан камида 5 ой аввал бошланади. Ҳажга борадиган номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзи ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Ишгу гуруҳ туман бош имоми, маҳалла имоми, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси вакилларидан ташкил топади. Номзодлар мазкур ишчи гуруҳ томонидан суҳбатлан ўтказилади ва муносиблар танлаб олинади.
Ҳаж ва Умра мусулмонлар учун энг муқаддас зиёрат. Унда иштирок этиш олий ниятдир. Қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда бу жиҳатлар алоҳида эътиборга олиниб, номзодларга бир қатор талаблар қўйилди. Жумладан, номзод Ҳаж амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши, маънавияти, одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборли, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги соғлом муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга лаёқатли бўлиб, маҳалла тадбирларида фаол иштирок этиши лозим.
Барча талабларга жавоб берадиган номзодлар бўйича 15 кун мобайнида жамоатчилик фикри ўрганилади. Улар томонидан билдирилган фикр ва эътирозлар 5 кун муддатда кўриб чиқилади. 
Қарорда жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда маҳаллалардаги йўлдан адашганларни соғлом эътиқодга қайтаришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига боришига тавсия бериш кўзда тутилган.

Улуғбек Асроров, ЎзА
манба: ЎзА