Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қишлоқ хўжалиги юмушлари: МАВСУМГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК

×

 2018-01-10 17:28:11    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда шўр ювиш, суғориш тармоқларини тозалаш ва улардаги иншоотларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти

 2018 йил ҳосили учун вилоятимизда 2871 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 55 минг 397 гектар ерда I-II шўр ювиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда пол олинган майдонларда шўр ювиш ишлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида 12 та туманда, 82 та сув истеъмолчилари уюшмаларида суғориш штаблари ҳамда 98 та суғориш отрядлари, ҳаммаси бўлиб 2760 нафардан зиёд сув хўжалиги ва сув истеъмолчилари уюшмалари ходимлари, 5 минг нафардан ортиқ фермер хўжаликлари сувчилари фаол иштирок этишмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан пол олиш ва шўр ювиш тадбирларида сидқидилдан меҳнат қилаётган сув хўжалиги, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари сувчиларининг 3000 нафарига қишки кийим-бошлар тарқатилди. Мавсум уюшқоқлигини таъминлаш мақсадида сув, ёқилғи мойлаш материаллари, қишлоқ хўжалиги техникалари билан боғлиқ барча масалалар ижобий ҳал этилди.

Мавсум олдидан белгиланган ирригация-мелиорация тадбирлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, вилоятимизнинг барча туманларида амалий семинарлар ўтказилди,-дейди “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Раҳматиллаев. – Бу ишга мутасадди бўлган барча тизим ва тармоқлар раҳбарлари иштирок этган семинарларда ерни шўр ювишга тайёрлаш, шўр ювиш, хўжаликлараро ва хўжалик ички ариқларини тозалаш, шарбат ҳовузлари ҳозирлаш, сув олиш қулоқларини жиҳозлаш, сув иншоотлари ва насос агрегатларини таъмирлаш каби тадбирлар бўйича назарий ҳамда амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Айни кунларда вилоятимизда 40 минг гектардан кўпроқ майдонларда шўр ювиш ишлари бажарилиб, бу борада белгиланган режа қарийб 75 фоизга уддаланди. Вилоят мелиорация экспедицияси раҳбари ўринбосари Комилжон Ўринбоевнинг қайд этишича, ҳозирда туманларда шўр ювиш ишларини сифатли якунлаш билан бирга ирригация бўлимлари, насос станциялари, каналлар, ариқ ва зовур бўйларида ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар барпо этиш ишлари жадаллик билан давом эттириляпти.

 

Ботир МАДИЁРОВ,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.