Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳар бир мурожаат эътиборда

 2018-02-05 14:58:21    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон тумани Халқ қабулхонаси томонидан 2017 йили мурожаатлар билан ишлашнинг ўзига хос янги – самимий ва замонавий шакли яратилди.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги  “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон тумани Халқ қабулхонасига 2017 йили жисмоний ва юридик шахслардан 2422 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1073 таси ҳудудий ташкилотларга, 281 таси юқори ташкилотларга тегишлилиги бўйича юборилиб, 1068 таси  туман Халқ қабулхонасида кўриб чиқиш учун қолдирилган. Мурожаатлардан 1733 таси қонунийлиги таъминланиб қаноатлантирилган, шундан 778 таси ижобий ҳал қилиниб, 907 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилиб ҳал қилинган,  6 таси рад этилган, 679 та мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилган.

Риштон туман Халқ қабулхонасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фуқаролар ва юридик шахсларнинг белгиланган режа-жадваллар асосида қабул қилиш ҳамда улардаги муаммо ва таклифларни эшитиб, ижобий ҳал этиш ишлари мунтазам равишда олиб бориляпти.

Ўтган йили туман Халқ қабулхонсида 244 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг қабуллари, шундан туман ҳокими 88 та қабул давомида 489 нафар, туман прокурори 65 та қабул давомида 243 нафар, туман ички ишлар бўлими раҳбари 70 та қабул давомида 170 нафар жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиб, шундан 516 та ёки 55 фоиз мурожаатлар ижобий ҳал қилинган.

Шунингдек, Риштон тумани Халқ қабулхонаси томонидан туман ҳокими, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туман ҳудудидаги чекка маҳалла фуқаролар йиғинларида доимий равишда сайёр қабуллар ташкил этилади. 2017 йили ўтказилган 191 та сайёр қабуллар давомида 610 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 497 та мурожаат қаноатлантирилган. Туман ҳокими томонидан 40 та сайёр қабул ўтказилиб фуқаро ва юридик шахслардан 176 та мурожаат қабул қилинган. Бошқа идора ва ташкилот раҳбарлари томонидан эса 135 та сайёр қабуллар давомида 352 та мурожаатлар қабул қилинган. Сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларни жойида ижобий ҳал этиш чоралари кўриб борилишига эришилди.