Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Кўрик-танлов: Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли

×

 2018-02-14 12:22:30    67

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғонаазот” АЖнинг “Кимёгарлар” маданият саройида “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун” шиори остида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танлови  вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хотин-қизларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш мақсадидаги мазкур кўрик-танлов  Ўзбекистон ХДП Устави, Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш” сектор мудири Гулшан Асатова, партиянинг вилоят ҳамда туман, шаҳар кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

Кўрик-танлов қатнашчилари 3 та шарт – “Лойиҳа тақдимоти”, “Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир”, “Сиёсий ҳозиржавоблик” бўйича беллашдилар. Кўрик-танлов якунида Бувайда тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи Севара Қурбонова 1-, Риштон тумани 47-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси Нафисахон Ядгарова 2-, Фарғона тумани 4-умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Шарифахон Ҳакимова 3-ўринни эгалладилар.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  

 

Гулноза ВАЛИЕВА.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.