Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Туризмни ривожлантириш янги босқичда

×

 2018-04-24 12:08:14    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят хокимлиги , Фарғона вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда "Al-Fergani Tur" фирмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Дастур асосида Қувасой шаҳридаги 90-кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларининг бир гуруҳи дастлаб “Ўзбекистоннинг ипак пойтахти” дея хорижликлар томонидан таъриф берилган кўҳна ва навқирон Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” фабрикаси фаолияти билан танишдилар. Миллий ҳунармандчиликнинг гўзал намуналари ўғил-қизларда катта таассурот қолдирди.

Навбатдаги манзил Риштон туманидаги уста ҳунарманд Тоҳир Ҳайдаровнинг кулолчилик уй-музейи бўлди. Машҳур кулол кичик саёҳатчиларга ўз ҳунари сирлари, тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар берди. Сополдан тайёрланган, инсон қўли билан яратилган мўъжизавий асарларни томоша қилиш болалар учун жуда завқли кечди.

Шунингдек, болаларда қадимий Қўқоннинг тарихий мероси билан сурдо (имо-ишора тили) таржимаси орқали танишиш имконияти туғилди. Худоёрхон ўрдаси, мажмуадаги мозий ҳақида сўз очувчи хоналар, экспонату кўргазмаларга мактаб-интернати ўқувчиларининг эътибори қаратилди.

–  Мен 5 йилдан буён имо-ишора тилида таржимон бўлиб ишлаб келмоқдаман, – дейди сурдо таржимони М.Раҳимов. – Ногиронлиги бўлган болалар учун меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш нақадар муҳимлигини яхши биламан. Саёҳат  ва эътибор  учун вилоят, Қўқон шаҳар ҳокимликларига, Фарғона вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, шунингдек,  "Al-Fergani Tur" сайёҳлик агентлигига хамда Қўқон шахар хокимлигига қалби кемтик ўғил-қизларнинг самимий миннатдорчилигини етказаман.

Ички туризмни ривожлантириш, обод масканлар билан фарзандларимизни таништириш йўлидаги бу хайрли қадам ёш саёҳатчилар учун шодумонлик лаҳзаларини туҳфа этди. 

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.