Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Дунёни меҳр устига қурайлик

×

 2018-05-31 12:06:18    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда 1-июнь –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган республика Ёшлар форуми ана шу эзгу шиор остида ўтди

 Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Фарғона минтақавий филиали, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, иттифоқ қошидаги имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ҳамда Фарғона давлат университети ҳамкорликда ташкил этган мазкур форумда халқимизга хос бўлган болапарварлик, меҳр-мурувват, саҳоват ва эзгулик сингари улуғвор фазилатлар ўз ифодасини топди.

Форум доирасида Фарғона давлат университети катта мажлислар залида “Имконияти чекланган ёшларнинг бадиий-ижодий воситалар орқали жамиятга мослашуви” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ёшлар форумининг Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида бўлиб ўтган тантанали тадбири болалар ва ёшларнинг чинакам байрами, меҳр ва мурувват тантанасига айланди. Унга имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда Фарғона шаҳридаги “Мурувват уйи” тарбияланувчилари таклиф этилдилар.

Сарой фойесида ташкил этилган имконияти чекланган ёшларнинг миллий ҳунармандчилик, ихтирочилик йўналишидаги изланишлари,  “Сен ёлғиз эмассан”, “Оламни меҳр қутқарар”, “Юрт меҳри сизга қанот” каби ғоялар акс эттирилган расмлар кўргазмаси йиғилганлар эътиборини тортди.

Тантанали кечани вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳомжон Носиров очиб,  элимиз дилбандларини 1 июнь –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлади.

Вилоятимизнинг умидли санъаткорлари, Фарғона давлат университети бадиий жамоаси, “Мурувват уйи”нинг “Лола” ансамбли, шунингдек, “Алёр”, “Сольношко”, “Кўзмунчоқ”, “Шодиёна” сингари ашула ва рақс жамоалари томонидан театрлаштирилган концерт дастури намойиш қилинди.

Форум иштирокчиларига вилоят ҳокимлиги,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари улашилди. Эътибордан шод, ишонч ва умид ҳисси сарбаланд ўғил-қизлар қўлларни қўлларга бериб “Дунёни меҳр устига қурайлик” қўшиғини баралла куйлашди.

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.