Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари 32-сессияси бўлиб ўтди.

 2018-06-14 15:22:21    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари 32-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла  Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Умар Исмоиловлар иштирок этдилар. Йиғилишни  кенгаш раиси, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Сессия кун тартибида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалар ва вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилиш давомида берилган топшириқлар, ташкилий  ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Сессия қарорига кўра, Фарғона вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қўчқоров Садриддин Бурҳонович ўрнига Ортиқов Акмалхон Жўрахонович ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Турсунов Алибек Маъмуржонович ўрнига Тешаев Шуҳрат Жўрақулович тайинланганлиги бир овоздан маъқулланди.  Йиғилишда вилоят ҳокимининг янги тайинланган ўринбосарлари мамлакатимиз раҳбари эътиборига тушган, юқори билим ва касбий тажрибага эга, меҳнат фаолияти давомида самарали ишлаган энг яхши кадрлардан эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Сессия якунида депутатлар ҳамда янги тайинланган ўринбосарлар сўзга чиқиб, ўзларига билдирилган ишончни оқлаш ва зиммаларига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришга ваъда бердилар.