Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури амалда

×

 2018-06-18 21:22:56    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ҳамда  2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бувайда туманида 2018 йилнинг 17 июнь куни вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов, вилоят бошқармалари раҳбарлари, тижорат банклари раҳбарлари, барча шаҳар ва туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари  ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бувайда тумани 4 та сектор раҳбарлари, мутахассислар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тадбиркорлар, фуқаролар иштирок этдилар.

Йиғилганларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга оширилиши юзасидан келиб чиқадиган вазифалар бўйича тўлиқ тушунчалар берилди. Жумладан, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш, касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни ташкил этиш, тажрибага эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш, қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш масалалари бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди ва семинар қатнашчилари томонидан берилган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунигдек, семинар давомида минитехнологиялар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Кўргазмада тадибиркорлар томонидан аҳоли учун мини тракторлар, ерга ишлов берувчи мини култиваторлар, тикув машиналари, қадоқловчи ускуналар, газламаларга гул босиш ускуналари, мини комбайнлар, шлакоблок, ва бошқа шу каби ишлаб чиқариш ускуналари намойиш этилди.






Кун давомида ташкил этилган кўргазмада 1000 дан зиёд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқаролар иштирок этдилар.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Ҳар бир оила – тадбиркор” шиори остида ўтказилган семинарлар, тарқатма материаллар, оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда масъул ходимларнинг уйма-уй юриб Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори мазмун моҳиятини етказилиши натижасида, бугунги кунга қадар вилоятда 30 га яқин йўналишлар бўйича 226,9 млрд. сўмдан ортиқ кредит олиш истаги билдирилди. Хонадон эгалари асосан, чорвачилик, қуёнчилик, асаларичилик, иссиқхона, тўқимачилик, ҳунармандчилик, эшик ва ромлар ясаш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш каби йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини бошлашни маъқул кўрмоқдалар.  

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифлари давомида Олтиариқ туманида ўтказилган фаоллар ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда юқоридаги дастур асосида 100 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши, шунингдек, ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилиши билан яна шунча миқдорда маблағ вилоятимиз аҳолисига тақдим этилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ушбу дастурнинг амалга оширилиши, айниқса, қишлоқ жойларда оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга, аҳоли фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.