Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Мурожаатнома

 2018-06-29 10:56:34    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатларининг вилоятимиздаги барча фермер хўжаликлари

раҳбарлари ҳамда фермер хўжаликлари аъзоларига 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамологида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачилик тармоғида кенг кўламли хаётбахш ислоҳотлар амалга ошириляпти.

Бу борада кейинги икки йил ичида давлатимиз раҳбарининг бир қатор Фармон ва қарорлари қабул қилингани айни жараёндаги ислоҳотлар кўламини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Бевосита пахтачилик тармоғининг ривожига қаратилган бундай юксак эътибор ва рағбат барча-барчамиз ҳар қанча фахрланишимиз, ғурурланишимиз учун арзийди.

Аммо шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги давр, дунёқарашимиз, онгу тафаккуримиз, турмуш тарбиямиз ҳамда ишимизга муносабатимизни ўзгартириб юбораётган эзгу ташаббуслар ҳамиша аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда олдинга интилишимиз зарурлигини тақозо қилмоқда. Шу маънода муштарак мақсадлар рўёби йўлида дахлдорлик, жавобгарлик ва масъулият туйғусини теран англаб етиш ҳар биримизнинг она элимиз, ота юртимиз олдидаги чин фарзандлик бурчимиздир.

Асрлар давомида аждодларимиз авайлаб-асраб келган муқаддас еримиз, она тупроғимиз, азиз ва жонажон юртимизга эгалик қилиш, уни кўз қорачиғидек асраш, ўзимиздан сўнг фарзандларимизга озод, обод ва жаннатмонанд Ватан қолдириш зиммамиздаги энг масъулиятли ва ўта муҳим вазифамиздир.

Келажак авлодлар фаровонлиги йўлида улкан ишларга, аниқ режаларга қўл урилаётган юртимизда, энг аввало муҳтарам Президентимизнинг азму шижоати, кучли ва доно сиёсати, барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бу жараёнлар юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилаётгани, фарзандларимизнинг эртанги куни истиқболи учун амалга оширилаётгани барчамизни беҳад мамнун этади.

Шундай экан, Сизнинг бугунги саъй-ҳаракатларингиз, фидойи меҳнатингиз, фаровон ҳаётимиз учун ўз оромингиздан кечиб, далангиздаги экинларингиз атрофида пешона тери тўкишингиз замирида ҳам фарзандларимиз бахту иқболи, нурафшон ва тинч-осойишта ҳаёт мужассам эканлиги жуда ҳам қувонарлидир.

Сизларнинг беминнат меҳнатларингиз самараси сифатида вилоятимизнининг барча ҳудудлари, фермер хўжалигининг ҳар бир қарич ерини обод қилиш, меҳнатга лаёқатли ҳамюртларимиз, айниқса, ёшларни иш ўринлари билан тағминлаш, бозорларимиз тўкинлигини, оилаларимиз фаровонлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Бири-бирини тўлдириб, мустаҳкамлаб бораётган Фармон ва қарорлар меҳнат фаолиятингизни янада эркинлаштириб, янада мукаммаллаштириб бораётганингиз боис, бутун дунёга хавф солиб турган озиқ-овқат тақчиллиги халқимизни четлаб ўтмоқда.

Ҳозирги кунда вилоятимизда 84 680 гектар пахта майдонидан 54 минг гектари тўлиқ шоналади, 12 минг гектари гуллаш даврида турибди. Аммо мутахассисларнинг эътироф этишича бу йилги ғўза ривожи ўтган йилга нисбатан 20 кун орқада қолмоқда. Бу эса белгиланган агротехник вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун ялпи сафарбарликни талаб этади.

Вилоятимизда пахта майдонлари ҳосилдорлигини ошириш борасида барча имкониятлар яратилган.

Ушбу имкониятлардан тез ва тўла фойдаланиб, қуйидаги тадбирларни амалга оширишда фаоллик ва ташаббус кўрсатинг!

Биринчидан: ўзингиз, барча ишчи, сувчи ва механизаторларингиз билан далага кўчиб чиқиб, ғўза парваришида «Зарбдор бир ойлик» эълон қилиш;

Иккинчидан: ғўзанинг ҳар гектарига 200 кг.дан азотли минерал ўғитлар билан иккинчи озиқлантириш ишларини якунлаш, ҳар беш гектар ғўза майдонларини сув кириш қисмларида шарбат чуқурларини қазиб, гектарига 10 тоннадан маҳаллий ўғит чиқариш ҳамда ҳар 5 гектар майдонларга бир нафардан сувчиларни бириктириб, озиқлантирилгандан сўнг пешма-пеш шарбат усулида суғориш ишларини ташкил этиш;

Учинчидан: бир ҳафта муддатда ўргимчаккана тарқалишига қарши ОВХ ва штангали пуркагичлардан фойдаланган ҳолда ИСО ва суспензия билан ишлов ўтказиш ҳамда ҳар бир гектарга 30-40 кг. дан олтингугурт кукунини эрталаб ва кечки пайт чангитиш ва камида 1 марта кимёвий ишлов бериш, кўсак қурти тарқалишига қарши ҳар гектарига 1 тадан феромон тутқичлар қўйилишини ташкил этиш ҳамда зарур ҳолатларда кимёвий ишловларни самарали ўтказиш;

Тўртинчидан: Култиватор ва барча чопиқ тракторларини ишчи органларини созлаган ҳолда ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш, далага қуруқ эланган киритиш, чуқур юматиш ишларидан самарали фойдаланиб, ишловларни сифатли ўтказиш; “Механизаторлар уйлари” да барча шарт-шароитларни яратиб, барча механизаторларни тўлиқ далага кўчиб ўтишини таъминлаш;

Бешинчидан: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги 25-сонли қарорига асосан ҳар бир фермер хўжалиги қўшимча даромад олиш учун ўз дала майдонларида арзон иссиқхона, енгил конструкцияли дала шийпони, 50 бош парранда, 5 қути асалари, соғин сигир боқиш ишларини ташкил этиш лозим.

Бизнинг маънавияти юксак ва демократик жамиятнинг фаол аъзолари бўлган фермерларимиз ўта муҳим вазифа саналган сифатли, экологик тоза ва витаминларга бой қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, ишга ҳалол, виждонан ёндошиб, ерга доимий равишда ишлов бериб, келажак авлодга соғлом, серунум ва серҳосил ер қолдириш каби вазифаларимизга сидқидилдан ёндошиб, зиммангиздаги вазифангизни ортиғи билан уддалашингизга ишонамиз.

Чунки сиз яхши биласиз, юртимизда бошланган эзгу ташаббуслар замирида, нафақат сизларнинг, балки бутун мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, куч-қудрати ва аҳолимизнинг фаровон ҳаёти, осуда турмуши мужассам.

Ўзимизнинг шахсий мулкимиз, бойлигимиз бўлган ерга бўлган муносабатимизни яна бир бор, тубдан ўзгартирган ҳолда унда униб чиқаётган «оқ олтин» манбаини улар то ҳосилга кириб, туз-насибамизга айлангунга қадар бўлган давргача боламиздек асраб-авайлайлик, кўз қорачиғидек сақлаб, бағримизга олайлик!

Сиз ҳам юқори ҳосил олиб эришган миллионлар эвазига янада юксалинг, хўжалигингизга қўшимча инвестиция киритинг ва янада бой-бадавлат бўлинг!

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари.