Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Журналистларга юксак эътибор ва рағбат

×

 2018-06-29 16:31:11    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи” маърифий мажмуасида  27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Кечага  ўзбек журналистикасининг таниқли вакиллари, вилоятимиз оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистлар, матбуотимиз фахрийлари ва ёш ижодкорлар таклиф этилдилар.

Қалам аҳлига ҳар томонлама эътибор кўрсатиш, уларнинг эзгу ишларини шарафлаш мақсадида ташкил этилган тадбир “Ижодкорлар боғи” марказида қад ростлаган Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гуллар қўйиш билан бошланди.

Тантана иштирокчилари Эркин Воҳидов мемориал музейига ташриф буюришиб, шоир ҳаёти ва фаолиятини акс эттирган экспонатлар  билан яқиндан танишдилар.

Эркин Воҳидов номидаги ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг учрашувлар залида ўтказилган тантанали йиғилиш фарғоналик фаол ва изланувчан журналистларга давлатимизнинг юксак эътибори ва рағбатини акс эттирган ҳаяжонли дақиқаларни туҳфа этди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайёрахон Алимова очиб, вилоятимиз журналистларини касб байрамлари билан самимий қутлади, уларга вилоят ҳокимининг самимий табригини етказди. Фарғона журналистикаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ журналистлар вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Улар орасида “Фарғона ҳақиқати” газетаси мухбирлари Шерзод Қорабоев, Дилнавоз Қўлдошева, “Садои Сўх” газетаси мухбири Баҳриддин Тожиддинов, “Фарғона таълими хабарлари” газетаси бош муҳаррири Асқарали Турсунов, Фарғона вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Нурбек Мирзаев, “Рухсор” телерадиоканали оператори Абдуллажон Рашидов, “Бешариқ тонги” газетаси бош муҳаррири Собиржон Темиров, “Тоҳир-Бағдод” телевидениеси раҳбари Тоҳиржон Ҳамроқуловлар бор.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов қалам аҳлини қутлуғ байрам билан табриклар экан, ўтган йиллар давомида Фарғона журналистикаси ўзига хос ривожланиш палласига кўтарилгани, бу борадаги республика ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик ишларининг эзгу самаралари хусусида гапирди. Ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб бораётган журналистларни муҳтарам Президентимизнинг ишончи ва эътиборига, оммавий ахборот воситалари ходимлари олдига қўйган талабларга муносиб бўлишга ундади.

Байрам иштирокчилари ва улар орқали барча фарғоналик журналистларни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги раҳбари Абдусаид Кўчимов, АҚШдаги “Америка овози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имомова, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаевлар видеотабрик орқали қутлашиб, вилоятимиз ижодкорларининг миллий журналистикамиз ривожидаги алоҳида ўрнини эътироф этишди.

-Журналист аҳли шунинг учун ҳам бахтлики, у ҳамиша одамлар орасида, халқ ичида юради, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли журналист Севара Турсунова. – Бугунги замон журналисти эса ҳар қачонгидан-да тезкорлик, холислик ва ҳаққонийликни ўз фаолиятининг бош мезони деб билиб, қайноқ ҳаёт билан қадамба-қадам яшаши, айниқса, халқ қалбининг акс-садосини оммавий ахборот воситаларида бера олиши  ниҳоятда зарурдир. Бугунгидай эътироф ва рағбатлар эса ҳар бир ижодкорга қўшқанот бўлади.

Турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ журналистлар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги матбуот ва ахборот бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари, вилоят прокуратураси, ички ишлар, солиқ, халқ таълими бошқармалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирландилар.

“Йилнинг энг фаол журналисти -2018” кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими, айниқса, жўшқин лаҳзаларга бой ўтди. Танловнинг турли номинациялари бўйича ғолиблари номи эълон қилинди.

“Энг яхши тележурналистик иш учун” номинацияси бўйича Фарғона вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Муяссар Ҳамдамова, “Энг яхши радиожурналистик иш учун” номинацияси бўйича “Рухсор” телерадиоканали бошловчиси Наврўз Магрипов, “Босма нашрлардаги энг яхши журналистик иш учун” номинацияси бўйича “Ферганская правда” газетаси мухбири Тамара Тошматова ва “Интернет журналистикасидаги энг яхши иш учун” номинацияси бўйича “Фарғона ҳақиқати” газетаси мухбири Шоҳидбек Аслоновлар биринчи ўринга муносиб кўрилдилар.

Мажмуадаги “Ош маркази”да тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган ижодий гурунг вилоятимиз таниқли санъат усталари, умидли ёш хонандалар иштирокида мусиқий дастур билан янада файзли ўтди.

Тантанали тадбирда қалам аҳлига қаратилган чексиз меҳр ва эҳтиром, юксак эътирофлар журналистларга катта ижодий қувват ва шижоат бахш этибгина қолмасдан, уларни ҳамиша янгиликларга интилувчан, жамият ҳаётида пешқадамлар сафида бўлишга руҳлантирди.


 Дилнавоз Қўлдашева