Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури обод юрт ва фаровон турмуш учун

×

 2018-06-30 11:00:07    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 июнь  кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ҳамда Олтиариқ туманида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш баёнида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини Фарғона вилоятида амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бир ой муддатда барча ташкилий тадбирларни якунлаб, ҳар бир оилани хатловдан ўтказиш, тадбиркорлик салоҳиятини аниқлаш ва кўмак беришишларини бошлаш, дастурни амалга ошириш учун Андижон вилояти дастури мисолида ҳорижий молия институтлари ва бошқа манбалар ҳисобидан 100 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш, мазкур маблағлар тўлиқ ўзлаштирилгандан сўнг яна 100 миллион доллар ажратиш чораларини кўриш каби бир қатор топшириқлар берилди.

Қуйида муҳтарам юртбошимиз нега айнан оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратагани, “ҳар бир оила — тадбиркор”  дастурининг асл мақсади ва мазмун-моҳияти нималардан иборат эканлигига тўхталамиз.

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида янги-янги ташаббуслар, ҳаётбахш лойиҳалар бўй чўздики, буларнинг аҳамияти ҳақида ойлаб-йиллаб – тўхалишга тўғри келади.

Шулар жумласидан Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ҳар бир оила — тадбиркор” концепцияси меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик, ҳунармандлик, фермерлик, касаначиликка ўргатиш орқали уларга даромад манбаи яратиб беришга қаратилган. Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга оилада даромад келтирадиган тадбиркорликни ташкил этиш учун зарурий иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Айниқса, “Ҳар бир оила — тадбиркор” концепцияси асосида хотин-қизларни тадбиркорлик, хусусан, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда йил давомида ўкув курслари, семинарлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари аёлларимиз олдидаги муаммоларни баратараф этилишида янада аҳамият касб этди.

Оилавий бизнес кичик бўлсада ўзбизнесига эга бўлган оилада интилгани мақсад, фарзандларини ўстиргани сабаб, мерос қилиб қолдиргани нарса мавжуд бўлади. Шундай қилиб мамлакатда аста секинлик билан ўзи учун ишлай олувчи ва  шу билан бир вақтда давлага ҳам салмоқли даромад келирувчи мулкдорларнинг ўрта синфи шаклланади.

Ўзбекисон Республикаси “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунининг кучга киритилиши (қонун 2012 йилнинг 24 апрелидан бошлаб кучга кирди) мамлакатимизда кичик оилавий бизнесни ривожланириш учун ҳуқуқий асосни яратди.

Шу шароида ҳозирги кунда республикамизда 13 минг 248 та оилавий корхона фаолият олиб боряпти. Уларда 22 минг 579 нафар одам иш билан таъминланган. 2017 йилнинг ўзида оилавий корхоналар томонидан 379 миллиард 399 миллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида оилавий тадбиркорлар томонидан салкам 6 миллиард 579 миллион сўм солиқ тўланган.

Лекин бугунги кун талабига кўра, йилига ярим миллион нафардан кўпайиб бораётган республикамиз аҳолисини иш билан таминлаш ва рўзғорини бут қилиш, ҳар бир оиланинг тадбиркорлик ресурсларидан фойдаланмай туриб бажарилиши мушкул бўлиб қолмоқда.

Давлатимиз раҳбари мазкур вазифанинг ечимини аниқ кўрсатиб берди. Ҳар бир оиланинг бизнес билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга янгича ёндашилди. Қарорга асосан, мамлакатимизнинг ҳар бир туман ҳамда шаҳрида, аввало, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда шу номдаги дастур амалга ошириладиган бўлди.

Биргина вилояимиз мисолида кўрадиган бўлсак, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ориқов раҳбарлигида “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ, ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тавсиялар бериш бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузилди.

Туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида Тадбиркорлик фаолияти ташкил этишга амалий ёрдам бериш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида вазифалар юклатилди ва гуруҳлар жойларда жадаллик билан фаолиятини олиб бормоқда.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир хонадонни ўрганиб, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароит яратиш, яъни бизнес-режани тузишдан тортиб, кредит олиш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни реализация қилишгача бўлган жараёнда аниқ манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

Қарорда  Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси зарур бўлган ҳолатларда Дастурда белгиланган вазифаларни қўшимча молиялаштириб бориши мустаҳкамланган. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси эса тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларга устувор равишда кафилликлар ҳамда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар ажратиб боради.

Дасур асосида тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредитлар берилади. Хусусан, бунинг учун энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг минг бараваригача, тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳалари учун эса энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда кредитлар ажратилади.

Қарор билан оилавий тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш масаласи ҳам ўз ечимини топди. Тегишли вазирлик ва идоралар маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда икки ой муддатда фойдаланилмаётган ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиб, уларга бўлган ҳуқуқларни қонуний тарзда бекор қилиш, ушбу ер майдонларини Дастур доирасида фаолиятини бошлаётган ҳамда кенгайтираётган тадбиркорлик субъектларига ажратиш чоралари кўрилади.

Умуман айтганда, кенг аҳолининг фикри билан қизиққанимизда, ушбу қарор ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳамда барқарор даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиши билан, мамлакатимиз тараққиётига, халқимиз фаровонлигига дахлдор бўлган муҳим ҳужжат бўлиб қолади деб айтилмоқда.

Ахмадали Тешабоев